Левандовски испан грандига ўтмоқчи

Aslanov Jasurbek
7 фев 2018, 11:10
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Реал"га ўтишни истамоқда.

Маълумотларга кўра, Польша терма жамоаси футболчисининг фикрича, "Қироллик клуби"га ўтадиган вақт келди ва яқин вақт ичида у "Реал" вакиллари билан музокара ўтказмоқчи.

"Бавария" раҳбарияти бир неча маротаба футболчини сотмаслигини эълон қилган эди. Аммо немислар музокаралар ўтказиши мумкин.

Левандовски ва Мюнхен клуби ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›