

Польшалик футболчининг агенти бўлмиш Пини Захави ўйинчи борасида немис гранди билан янги шартнома бўйича музокараларга киришди.
Агар клуб Левандовскининг маошини юқорилашни истамаса, ўйинчи АПЛга йўл олиши мумкин. Унга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Роберт "Бавария"да 2014 йилдан бери ўйнайди. 32 ёшли форварднинг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



