

Мюнхен клубини тарк этиш ниятида бўлган польшалик форвард жамоа билан машғулотларни бошлади.
Роберт "Бавария" базасига 6 дақиқа кечикиб келди.
Футболчи машғулот учун кийим алмаштириш хонасидан охирги бўлиб чиқди.
33 ёшли ҳужумчи май ойидан буён жамоани тарк этиш истагини очиқчасига билдирмоқда. Бироқ "Бавария" раҳбарияти уни қўйиб юборишни истамаяпти.
"Барселона" футболчининг трансфери борасида ҳаракат қилмоқда. "Бавария" Левандовски учун 50-55 миллион евро талаб қилмоқда.



