Левандовски агентини алмаштирди

Aslanov Jasurbek
22 фев 2018, 18:07
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскида янги агент пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, футболчининг янги ҳамкори машҳур исроиллик агент Пини Захави бўлади. У польшалик Цезари Кухарскийнинг ўрнини эгаллайди. Олдинроқ, Левандовски Кухарсий билан хайрлашишни маъқул кўрган эди.

Захави фаолияти давомида ҳимоячи Рио Фердинандни "Лидс"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтказган ва Роман Абрамовичга "Челси"ни сотиб олишни маслаҳат берган.

Жорий мавсум 29 ёшли ҳужумчи Бундеслиганинг 22та учрашувида 20та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com