Лёв Нойер ҳамда Тер Штеген ўртасидаги низони ҳал этишнинг йўлини топди

Eldor Akmurzayev
5 окт 2019
Германия термаси устози Йоахим Лёв бош жамоа дарвозабонлари Мануэль Нойер ҳамда Марк-Андре тер Штеген ўртасидаги рақобатни ўзига хос йўл билан ҳал этди.

Гап шундаки, Лев иккала посбонга ҳам имкон бермоқчи. 

«Дарвозабонлар мураббийи Андреас Кепке билан маслаҳатлашиб, Тер Штеген Дортмундда, Нойер эса Таллинда ўйнашига келишиб олдик», – дея қайд этган 59 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Германия 9 октябрда Дортмунд шаҳрида Аргентина билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушса, 13 октябр куни Евро-2020 саралаши доирасида Таллинда Эстония меҳмони бўлади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport Bild