"Лестер" Тилеманснинг "Арсенал"га трансферини барбод қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2022
"Лестер" келаси ёзда шартномаси тугайдиган бельгиялик ярим ҳимоячи Юри Тилемансни ўз сафида сақлаб қолишга ишонмоқда.

Бу ҳақда "Daily Mail" таблоиди хабар бермоқда.

Клуб хўжайинлари футболчи вакиллари билан яхши муносабатда ва ҳамкорликни узайтириш борасида келишиб олишларини кутишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тилеманс Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтишга яқин экани ҳақида хабар берилганди. У январь ойидан бошлаб потенциал иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга.

Юри жорий мавсум "Лестер" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail