

"France Football" хабарига кўра, айни дамда "Лестер" ярим ҳимоячиси учун бир йўла икки клуб давогарлик қилмоқда. "Милан" ва "Ренн" ўз марказий ярим ҳимоясини Силва орқали кучайтирмоқчи.
Ўтган мавсумда 30 ёшли португалиялик футболчи "Монако" таркибида ижара асосида 15 ўйинда қатнашди.



