“Лестер” АПЛда “Арсенал”нинг натижасини ҳам такрорлади

“Тулкилар” АПЛ 10-турида сафарда “Саутгемптон”ни 9:0 ҳисобида тор-мор қилди.

Учрашувда меҳмонлар сафида Жейми Варди ва Айозе Перес 3 тадан гол уриб, хет-трикка эришди. Бунгача битта жамоа сафида икки футболчининг хет-трик қайд этиши 2003 йилдан кузатилганди. Ўшанда “Арсенал” футболчилари Жермейн Пеннант ҳамда Робер Пирес айнан “Саутгемптон” дарвозасига 3 тадан гол урганди.


Манба: Opta