Леонардо Рамоснинг ҳолати хусусида: "Мавсумнинг иккинчи қисмида Серхио жароҳатлардан холи бўлиши жуда муҳим"
Sherzod Nurmatov
25 дек 2021, 21:36
ПСЖ спорт директори Леонардо тиззасидан олган жароҳатидан сўнг узоқ вақт тикланиш билан банд бўлган ҳимоячи Серхио Рамоснинг ҳолати ҳақида тўталди.
"Бир пайтлар хавотир бор эди, лекин ҳозир биз хотиржаммиз, чунки у тўғри йўлда. Мавсумнинг иккинчи қисмида Серхио жароҳатлардан холи бўлиши жуда муҳим", – деди функционер.