Леонардо ПСЖдан кетди

Mirjalol Normatov
22 май 2022, 14:57
ПСЖ раҳбариятида ўзгариш.

"Globeecho" хабарига кўра, Франция чемпионатида ПСЖ - "Метц" (5:0) учрашуви якунланганидан кейин Леонардо ПСЖдан ишдан бўшатилган.

Леонардо 2011/12 йилги мавсум бошидан 2013/14 йилги мавсум якунигача парижликларда ишлаган. Кейинчалик у "Милан" ва "Антальяспор" каби клубларда ҳам фаолият олиб бориб, 2019 йили Парижга қайтганди.

Ушбу мавсум якунларига кўра, ПСЖ Франция чемпионлигини қўлга киритди, ЕЧЛдан эса 1/8 финалда тарк этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globeecho