UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 1:0 (Матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  16 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Янгиликлар

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика