Лэмпард: "Январдан сўнг "Манчестер Сити"да қолишим - бу миш-миш"
Aslanov Jasurbek
18 окт 2014, 14:26
Ижара асосида "Манчестер Сити"да тўп тепаётган Фрэнк Лэмпард қачон "шаҳарликлар" сафини тарк этиши ҳақида гапириб берди.
"Манчестер Сити" билан шартномам январгача амал қилади ва мен машғулот жараёни ва ўйин вақтининг ҳар бир сониясидан роҳат оляпман. Бу воқеалардан кўнглим тўқ. "Манчестер Сити"да қолишим ҳақидаги миш-мишларга ҳеч қандай асос йўқ" - дейди Лэмпард.