

Унинг фикрига кўра, "Вулверхэмптон" ва "Реал"дан ҳам кўра, "Брайтон"дан учралган мағлубият адолатлироқ бўлган.
- Уч ўйиндаги уч мағлубият оғриқли бўлдими?
- Барчаси оғриқли бўлди. Ҳозир мағлубиятлардан кўра, натижаларни кўпроқ ўйлаяпман. Ғалабалар фақатгина сифатли ўйинлардан кейин қўлга киритилади. Ўйин нуқтаи назаридан ушбу баҳсда биз ҳар томонлама ютқаздик - рақиб бизни футболнинг ҳар бир деталигача мағлуб этди.
"Брайтон" - зўр жамоа, уларга тан бериш керак. Ушбу жамоа АПЛдаги исталган рақибига қарши шундай ўйнай олади, - деди "Челси" устози.



