UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади Янгиликлар

Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади

"Челси"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпард Нголо Канте ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Челси"ни бошқара бошлаганимда, у бир неча мавсум давомида танаффуссиз ўйнаб келаётганди. Барча мураббийлар унга ишонишарди. 

Биринчи мавсумим давомида у жароҳат олди ва унинг ўрни жудаям билинди. Катта ўйинларда усиз қийин, чунки у барчадан ҳам яхшироқ ўзини кўрсата оладиган футболчидир. Бундай маҳорат сабаб хеч ким у билан тўқнаш келишни истамайди. Ҳал қилувчи ўйинлар, финалларда бундай футболчиларнинг қиймати юқори. 

У жаҳондаги энг яхши "бузғунчи". Тўпни жамоасига қайтариб олиш маҳоратини назарда тутяпман. 

Авваллари ҳимоядан бироз олдинда ўйнайдиган таянч ярим ҳимоячилари бўларди. Масалар, Макелеле ушбу ролда "Челси"да жуда яхши ўйнаган. Аммо Канте нисбатан ранг-баранг ўйин кўрсатади. У масофа, тезкорлик борасида ажойиб. 

У камтар, жим юради ва кўп гапиришни ёқтирмайди", - деди Лэмпард. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика