UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади Янгиликлар

Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади

"Челси"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпард Нголо Канте ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Челси"ни бошқара бошлаганимда, у бир неча мавсум давомида танаффуссиз ўйнаб келаётганди. Барча мураббийлар унга ишонишарди. 

Биринчи мавсумим давомида у жароҳат олди ва унинг ўрни жудаям билинди. Катта ўйинларда усиз қийин, чунки у барчадан ҳам яхшироқ ўзини кўрсата оладиган футболчидир. Бундай маҳорат сабаб хеч ким у билан тўқнаш келишни истамайди. Ҳал қилувчи ўйинлар, финалларда бундай футболчиларнинг қиймати юқори. 

У жаҳондаги энг яхши "бузғунчи". Тўпни жамоасига қайтариб олиш маҳоратини назарда тутяпман. 

Авваллари ҳимоядан бироз олдинда ўйнайдиган таянч ярим ҳимоячилари бўларди. Масалар, Макелеле ушбу ролда "Челси"да жуда яхши ўйнаган. Аммо Канте нисбатан ранг-баранг ўйин кўрсатади. У масофа, тезкорлик борасида ажойиб. 

У камтар, жим юради ва кўп гапиришни ёқтирмайди", - деди Лэмпард. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика