UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Лэмпард: “22 ёшимда Маунт сингари тўп тепа олмасдим” Янгиликлар

Лэмпард: “22 ёшимда Маунт сингари тўп тепа олмасдим”

“Челси” бош мураббийи Фрэк Лэмпард жамоаси ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мэйсон маунт “Фулхэм”га қарши беллашувда ёрқин ўйинларидан бирини намойиш этди. У кўрсатган ўйини билан мақтовга лойиқ. Ушбу баҳсда унинг роли одатдагидан бироз бошқачароқ эди. Шунга қарамай у учрашувдаги ягона голга муаллифлиқ қилди. Унинг футболга бўлган муносабати, техникаси умуман барча жиҳатлари таҳсинга лойиқ.

Мен жамоамиз сафидаги ёш иқтидорлар ҳақида гапирар эканман, у бу борада яққол ўрнак бўладиган футболчи. Ўтган ҳафтада у 22   ёшни қарши олди. Ўз вақтида мен 22 ёшимда “Челси”га келганман ва “Стемфорд Бридж”даги илк мавсумимда бу қадар ёрқин ўйин кўрсата олмаганман. Ушбу ёшда Маунт менга нисбатан кўпроқ муваффақиятга эришмоқда”, дея “Челси” мураббийининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика