Лемар "Арсенал"га ўтмаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
26 янв 2020
"Атлетико" футболчиси Тома Лемарнинг "Арсенал"га ўтиш ишлари бекор бўлишга яқин турибди.

Клублар Лемарнинг трансфер нархини ҳеч қанақасига келиша олишмаяпти. "Арсенал" учун "Атлетико" сўраётган маблағ жуда кўп деб ҳисобланмоқда. Ундан ташқари, Лемар билан шахсий шартнома борасида ҳам келишувга эришиб бўлмаяпти.

Томанинг хизматларига "Наполи" ва "Вулверхэмптон" каби клублар ҳам қизиқиш билдирганди. Франциялик футболчи бу борадаги саволларни ҳозирча очиқ қолдирмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express