Лейтон Бейнс: "Украинага қарши ўйин жуда муҳим"

Tolibjon Qosimov
9 сен 2013, 14:04
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Лейтон Бейнс ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Украинага қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш қизийдиган палла яқин. Биз Бразилияга боришимиз шарт. Украинага қарши ўйин жуда муҳим бўлади.

Умуман олганда барча ўйинлар муҳим, лекин олдимизда турган икки ўйинда ғалаба қозона олсак вазият жуда яхши бўлади. Молдова устидан қозонилган ғалаба Киевдаги ўйиндан олдин бизга ишонч бағишлади", – дейди Бейнс.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›