UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  2 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

"Легия" бош мураббийи Яхшибоев ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

"Легия" бош мураббийи Яхшибоев ҳақида фикр билдирди

"Легия" бош мураббийи Чеслав Михневич Польша Экстракласасининг 17-туридан ўрин олган "Ягеллония"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

Бош мураббийга Жасур Яхшибоев ҳақида ҳам савол берилди.


- Жасурбек Яхшибоев? Ундан умидимиз катта. Унинг қандай ўйинчи эканини биламиз, тўғри ҳали майдонда уни кўрмадик. Тиббий кўрикдан тезроқ ўтишига умид қиламан. Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. Бошиданоқ ундан мўжиза кутмаяпман. Жасур янги жой ва муҳитга мослашиши керак. Янги дўстлари билан танишиб олиши ва нималарга қодирлигини кўрсaтиши учун вақт керак. Унинг ўйинларидан тайёрланган видеоларни кўрдим ва келажакка оптимистик руҳда қараяпман. Умид қиламанки Яхшибоев бизга кўп ёрдам беради.

- У бир нечта позицияларда ўйнай олади. 4-3-3 схемасида вингер сифатида, бизнинг янги вариантимизда эса Бартош Капустка ёки Лукиньяснинг ўрнида ўйнашга қодир. Ҳужумдаги исталган нуқта унинг учун бегона эмас, - дейди Чеслав Михневич. 

Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика