UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   14 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»ни мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
 «Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Россия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Зенит» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган учрашувда Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда ўз майдонида «темирйўлчилар» сафида «Терек» клубига қарши майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйин эса, «Локомотив»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

УКРАИНА
 18 октябрь куни Украина Премьер-Лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз уйида Харковьнинг «Металлист» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди.«Ворскла»  - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 18 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 32-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда сафарда«Сувон» клубига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ўйинда тўлиқ, 90 дақиқа тўп сурган Жепаров мазкур голни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритган. Учрашув эса 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган.

ХИТОЙ
 Хитойнинг «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳимоячи Анзур Исмоилов, Хитой Суперлигаси навбатдаги турида асосий таркибда майдонга тушди. Сафарда, «Лиаонинг» клубига қарши учрашувда Исмоиолов тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Ўйин «Лиаонинг» клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

БАА
 18 октябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Бани Яс» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика