UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1 (матнли трансляция)  73 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

Легионерлар: Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Краснодар" 2-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

Легионерлар: Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Краснодар" 2-ўринга чиқиб олди

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
Россия

Россия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўтказилди. Терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисовнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида ҳамшаҳри “Торпедо”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Денисов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Москва дербисидан ўрин олган ЦСКА – “Динамо” учрашувида эса армиячилар кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бу мағлубият Одил Аҳмедовнинг “Краснодар” жамоаси фойдасига хизмат қилди. “Краснодар” турнир жадвалида 2-ўринда қолди.

Премьер лиганинг 23-тури «Краснодар» – «Кубань» ўйини билан очилди.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Краснодар" клуби ўз майдонида "Кубань" устидан иродали ғалабага эришди - 3:2. Аҳмедовнинг ўзи учрашувда тўлиқ ўйнади.

Жанубий Корея

Жанубий Кореянинг “К” лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳозиргина Сервер Жепаров тўп тепаётган “Ульсан Хюндай” клуби ушбу тур доирасидаги ўз учрашувини якунлади. Меҳмонда “Дэжеон Ситизен”га қарши майдонга тушган ульсанликлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

45-дақиқада Янг Донг-Хюн “Ульсан”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Мюнг-Вон Сео мувозанатни тиклади. Терма жамоамиз сардори жавоб тўпи киритилишидан уч дақиқа аввал, аниқроғи 63-дақиқада ўз ўрнини Чанг-Хюн Кога бўшатиб берганди.

Қозоғистон

Қозоғистон чемпионати 6-тури доирасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих фаолият юритаётган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида “Қайрат”га қарши ўйин ўтказди. Чемпионат пешқадамига қарши ўтказилган ўйинда Саша 57 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини Божичга бўшатиб берди. Учрашув 2:2 ҳисобида якуниа етди.

Эрон

"Падидеҳ" ҳужумчиси Баҳодир Насимов эса Эрон чемпионати 25-тури доирасида яна бир ўзбекистонлик футбболчи - Ойбек Қиличев ҳаракат қиладиган "Пайкан" клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Қиличев эса ушбу ўйинда иштирок этмади. Насимов ушбу ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, ўз номини таблога ёздириб қўя олмади. Умуман, ушбу учрашув голсиз якунига етди - 0:0.

“Сепахон” шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев ўз жамоаси билан “Тракторсози”га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозоонди. Фозил учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. 25 турдан сўнг “Сепахон” турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олган.

Руслан Мелзитдинов ўйнайдиган “Нафт Масжед Сулаймон” эса ушбу турдаги ўйинини 16-апрель куни ўтказади.  

Хитой

Хитой чемпионатида вакили "Чанчун Ятай" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Цзянсу Шунтиан" клубига қарши 5-тур учрашувида тўлиқ иштирок этди. Жамоаси эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда "Чанчун Ятай" турнир жадвалининг 13 ўйринидан жой олган.

Украина

Украина чемпионати 19-тури доирасида ўзбекистонлик яримҳимоячи Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган "Ворскла Полтава" сафарда "Карпати Львов" билан ўйнаб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Санжар учрашувни асосий таркибда бошлаб, уни тўлиқ ўтказди.  Ҳозирги вақтда "Ворскла" турнир жадвалининг 7-ўринидан жой олган.

Бирлашган Араб Амирликлари

БАА чемпионати 22-тур доирасидаги "Аш-Шабаб" - "Ал-Васл" жамоаларининг ўзаро учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. "Аш-Ашбаб" таркибидаги ўзбекистонлик футболчи - Азиз Ҳайдаров учрашувда тўлиқ иштирок этди. Унинг жамоаси ўтказилган 22 ўйиндан кейин 41 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд этиб турибди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика