

Маълум бўлишича, "россонерлар" ва футболчи ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган, чунки Леау шартномадаги товон пули 150 млн. евро эмас, ҳозиргидек 70-80 млн. евро бўлишини хоҳлайди.
"Леау борасида кўп ёлғон ва чалғитувчи маълумотлар тарқалган, айниқса Италия ОАВда. Унинг мақсади битта - "Милан" билан шартнома узайтириш.
Айни дамда иккала томонни қониқтирувчи қарор излаяпмиз. Футболчи шу клубда ривожланиб, катта мақсадларга эришмоқчи.
Биз ёзги трансфер ойнаси орқали футболчининг товон пулини пасайтирмоқчи эмасмиз" - дейди юрист.



