UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  9 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  18 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  2 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Лазаревич матбуотдан норози бўлди Янгиликлар

Лазаревич матбуотдан норози бўлди

Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.

- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.

- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.

- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика