UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия (онлайн ҳисоб)   0 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  9 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3

Лазаревич матбуотдан норози бўлди Янгиликлар

Лазаревич матбуотдан норози бўлди

Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.

- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.

- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.

- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика