Латвия – Ўзбекистон 2:4. Илк ўйинда ғалаба

Narzulla Saydullayev
8 фев 2015, 07:54
Латвия ва Ўзбекистон футзал миллий терма жамоалари ўртасидаги илк ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Пойтахт Рига шаҳридан 42 км узоқликда жойлашган Елгава шаҳарчасидаги “Zemgales Olimpiskais centrs” аренасида ўтказилган ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йирик 4:2 ҳисобида зафар қучишди.

Терма жамоамиз таркибида Даврон Чориев дублга эришган бўлса, Константин Свиридов ва Фарҳод Абдумавлонов биттадан голга муаллифлик қилишди. Бугун икки терма жамоа ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

ЛАТВИЯ – ЎЗБЕКИСТОН  2:4 (1:1)

Голлар: Дмитриус Яковлевс 18, Оскарс Икстенс 35 – Константин Свиридов 15, Фарҳод Абдумавлонов 23, Даврон Чориев 34, 40

Огоҳлантиришлар: Игорс Дачко 29 – Фарҳод Абдумавлонов 28, Артур Юнусов 37

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›