Лассана Диарра Хитой клуби билан музокара ўтказмоқда
12 фев 2017 17:12
Янгиликлар
Лассана Диарра Хитой клуби билан музокара ўтказмоқда
"Марсель" ярим ҳимоячиси Лассана Диарра фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли франциялик футболчи "Шаньдун Лунэн" билан музокара ўтказмоқда. Айни дамда музокаралар муваффақиятли давом этяпти. Футболчи "Марсель" билан шартномани бекор қилиш учун клуб раҳбарияти билан ҳам мулоқот қиляпти.
Олдинроқ Диарра "Марсель" бош мураббийи Руди Гарсияга клуб сафида ўйнашга тайёр эмаслигини айтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 11 та учрашувида иштирок этди.
Фикрлар