

"Холанд "Барселона"да? Биз топ-клуб қуриш учун ишламоқдамиз. Барчаси бўлиши мумкин, агар биз барчасини тўғри қилсак, бу амалга ошишига ишончим комил.
Топ-футболчилар бизда ўйнашни хоҳлашади. Шубҳасиз, биз жамоамиз мавқеини тиклаяпмиз", - дейди Лапорта.
Холанд 2021/22 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 5та ассист қайд этди.



