Лапорта - "Барселона" раҳбариятига: "Хўш, энди кўнглингиз тўлдими?"

Aslanov Jasurbek
22 май 2017, 15:49
"Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта 2016/17 мавсум якунланиши билан Каталония клуби раҳбариятини танқид қилди.

"Барселона" жорий мавсум ЛаЛигада иккинчи ўринни эгаллади, Чемпионлар лигасида эса муваффақиятга эриша олмади.

"Хўш, энди кўнглингиз тўлдими? "Барселона"ни ёлғон, захарлаш ва бошқариш қамраб олган" - деб ёзади Лапорта "Твиттер"да.

Лапорта доим клубнинг ҳозирги президенти Хосеп Мария Бартомеу билан келиша олмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com