Лапорта: “Барселона” президенти истеъфога чиқиши керак”
16 фев 2017 22:26
Янгиликлар
Лапорта: “Барселона” президенти истеъфога чиқиши керак”
“Барселона” клубининг собиқ президенти Жоан Лапорта каталонияликларнинг ЕЧЛ нимчорак финалида ПСЖдан (0:4) учралган мағлубиятига изоҳ берди.
“Бунақа ҳолатларда биринчи навбатда клуб раҳбари истеъфога чиқиши лозим деган фикр хаёлга келади. Лекин Бартомеунинг “Барселона” президентлигини тарк этмаганидан ҳайратдаман. Мен умуман уни кўрмадим. “Барса”нинг ҳозирги раҳбарияти анчадан буён клубни “бузиш” билан шуғулланиб келмоқда. Раҳбарларни фақат шахсий бизнеси қизиқтиради. Клубни бундай инсонларнинг қўлида қолиши жуда хавфли”, дейди Каталония жамоасининг собиқ президенти.
Фикрлар