Лапорта: "Барселона" Дембеле билан янги шартнома имзолаш устида ишламоқда"

Alisher
2 апр 2022, 11:47
"Барселона" президенти Жоан Лапорта форвард Усмон Дембеленинг шартномаси ҳақида гапирди.

"Менга Усмон "Барса"да жуда бахтли эканлигини айтишди. Кўрамиз, унинг шартномаси билан нима бўларкан - бизда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича аниқ тизим мавжуд. Матеу Алемани ўйинчи билан қандайдир келишувга эришиш бўйича ишламоқда", - дейди Лапорта.

Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Дембеле 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rtve.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›