UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  1 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  4 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  4 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  7 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  3 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2

Франция чемпионати. "Ланс" мағлубиятга учради, Абдуқодир Ҳусанов 72 дақиқа ўйнади Янгиликлар

Франция чемпионати. "Ланс" мағлубиятга учради, Абдуқодир Ҳусанов 72 дақиқа ўйнади

"Ланс" ҳамда "Мец" ўртасида ўтказиладиган Лига 1нинг 5-тур ўйини бошланди.

Ланс

Лига 1 . 5-тур

17/09/2023, 01:00

1
:
0
Тугади

Мец

Йоэль Осоро - 37'

Стадион: Stade Bollaert-Delelis, 37988 томошабин

Бош ҳакам: Stephanie Frappart

45'
90'
63'  Рубен Агилар (Пшемыслав Франковский)
63'  Дейвер Мачадо (Фету Мауасса)
63'  Анжело Фюльжени (Уэсли Саид)
64'  Эли Вахи
72'  Abdukodir Khusanov (Энди Диуф)
73'  Эли Вахи (Morgan Guilavogui)
33'  Йоэль Осоро
37'  Йоэль Осоро
62'  Йоэль Осоро (Kevin Van Den Kerkhof)
62'  Оскар Эступинан (Simon Elisor)
64'  Фали Канде
73'  Ламин Камара (Хабиб Маига)
73'  Шейк Сабали (Жан Жак Данли)

Ланс – Метц 0:1 (0:1, 0:0)

"Болларт-Делелис"

Гол: 0:1 – 37 Асоро.

Ланс – Самба, Агиляр (Франковски, 63), Гради, Данзо, АБДУҚОДИР Ҳусанов (Диуф, 72), Мачадо (Мауасса, 63), Томассон, Фюльжени (Саид, 63), Абдул-Самед, Сотока, Ваи (Гилавоги, 73).

Метц – Укиджа, Куао, Эрей, Канде, Юдоль, Камара (Маига, 73), Ндорам, Сабали (Жан-Жак, 73), Ндюкиди, Эступиньян (Элизор, 62), Асоро (ван ден Керкхоф, 62).

Огоҳлантиришлар: Асоро (33), Канде (64), Ваи (64).


90. Учрашув якунланди!

90+3. Укиджа яна жамоасини голдан қутқариб қолди! Бу гал Сотоканинг зарбаси бартараф этилди.

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

85. Зарба! Уэс Саиднинг бош билан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

79. Зарбааа! Фету Мауассанинг кучли зарбасидан еейин Укиджа навбатдаги сэйвини намойиш қилди!

72. Абдуқодир Ҳусанов захирага олинди, ўрнига Анди Диуф майдонга туширилди.

66. Ваи рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ҳакам буни офсайд дея баҳолади.

63. "Ланс"да ҳам, адашмасам, учта ўзгариш бўлди, мураббий Ҳусановга ишонч билдиришда давом этади.

62. Меҳмонларда ўзгариш: гол урган ўйинчи майдонни тарк этди.

57. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

52. Абдул Самеднинг узоқ масофадан тепган тўпига бироз аниқлик етишмади.

50. "Ланс" футболчилари ҳужумда фол ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Ҳусановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳамюртимиз иккинчи қаватда ютиб чиқди, аммо рақибнинг бирйўла уч футболчиси билан тўқнашиб кетди.

44. Вахи! Окижа ижросида сейв!

42. Сотоканинг олисдан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади.

37. ГОЛ! Асоро қанотдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.

33. Ҳусанов чап қанотдан олдинга бораётганди, рақиб футболчиси Асоро уни қўполлик билан тўхтатди ва огоҳлантирилди.

31. Мезбонларнинг ҳужуми хавфли тус олди, аммо якунига етишида оқсади.

26. Фужинининг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

23. Ҳусанов бошлаган ҳужум голга айланиши мумкин эди, аммо ҳужумчи эпчилроқ ҳаракат қила олмасдан, рақибга фол ишлатиб қўйди.

20. Ҳусанов рақибнинг қанотдан оширган ҳужумини баратараф этди.

Тўп назорати (%): 78-22

17. Вахининг зарбасини "Мец" посбони қайтарди. Бурчак зарбаси.

15. Ҳусановдан яна бир зарба! Бироз кучсиз чиқди. Ҳимоячимиз ҳозирча энг кўп зарба йўллаган футболчи бўлиб турибди. 

14. Фулжини ҳакамга пас бергани учун ўйин тўхтатилди.

10. Хавли вазият! Фулжинининг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

8. Қойил, Ҳусанов! Рақибдан тўпни олиб қўйиш билан бирга, уни гавдаси билан учириб юборди.

7. Ҳусанов қоида бузмаган ҳода рақибни тўхтатиб қолди.

Айтганча, бугунги учрашувни аёл ҳакам бошқармоқда.

6. Хавфли вазият! Қанотдан оширилган тўпни "Мец" ҳимоячиси баратарф этди, бурчак зарбаси.

4. Ҳамюртимиз рақибга тўпни бермади ва тўпни майдон ташқарисига кузатиб қўйди. 

3. Ҳусановдан зарба! Окижа ўз ўрнида.

1. Учрашув бошланди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда, марказнинг чапроғида ҳаракат қилади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика