Ламнинг фикрича, "Бавария" келажакда Швайнштайгерга иш таклиф қилиши керак
Aslanov Jasurbek
2 авг 2016, 18:14
"Бавария" сардори Филипп Лам жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер келажакда немис грандига қайтишини истайди.
"Швайнштайгердек инсон "Бавария"да ишлаш учун туғилган. У бу ерда ҳаммани танийди. Клуб учун хизмат кўрсатган футболчиларни ишга олиш жуда муҳим" - дейди Лам.