Ламберт 4 миллион фунт эвазига «Ливерпул»га ўтади

Narzulla Saydullayev
30 май 2014, 08:40
«Саутгемптон» ҳужумчиси Рики Ламбертнинг «Ливерпул»га ўтиши маълум бўлмоқда.
32 ёшли футболчи «қизиллар» сафига 4 миллион фунт эвазига кўчиб ўтади. Турли бонуслар кўзда тутилган.

Қишда «Саутгемптон» «Вест Хэм»нинг Ламберт борасидаги таклифни рад қилганди, аммо ЕЧЛга йўлланма олган «Ливерпул»га рад жавоб берилмаса керак.

Ўтган мавсумда Англия терма жамоаси ҳужумчиси 37та ўйинда 13та гол урди ва 11та голли пас оширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›