UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

ЛаЛига. "Вильярреал" – "Реал" учрашувида жанговар дуранг, дубль қайд этган футболчи четлатилди Янгиликлар

ЛаЛига. "Вильярреал" – "Реал" учрашувида жанговар дуранг, дубль қайд этган футболчи четлатилди

Испания чемпионати 3-туридан жой олган сўнгги учрашув ўтказилди.

Ушбу муросасиз баҳсда ғолиб номи аниқланмади. 

Вильярреал

Жерар Морено - 12', Мои Гомес - 74'

Примера Дивизион . 3-тур

02/09/2019, 00:00

2
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Гарет Бэйл - 45', Гарет Бэйл - 86'

Стадион: Estadio de la Ceramica, 19753 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
12'  Жерар Морено
52'  Хавьер Кинтилья
55'  Самуэль Чуквуэзе (Хавьер Онтиверос)
62'  Карл Токо-Экамби (Андре-Франк Замбо-Ангисса)
73'  Санти Касорла (Карлос Бакка)
74'  Мои Гомес
74'  Хавьер Онтиверос
45'  Гарет Бэйл
45'  Даниэль Карвахаль
68'  Лука Йович (Лука Модрич)
74'  Лукас Васкес (Винисиус Жуниор)
77'  Ферлан Менди
82'  Тони Кроос (Федерико Вальверде)
86'  Гарет Бэйл
86'  Лука Модрич
90'  Каземиро
90'  Гарет Бэйл
90'  Гарет Бэйл

Вильярреал – Реал Мадрид 2:2 

2 сентябрь, 00.00, «Эстадио де ла Серамика»

Голлар: 11, Морено — 1:0, 45+1', Бэйл — 1:1, 73, Гомес — 2:1, 86, Бэйл — 2:2.

Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар, Альбиоль, Кинтилья, Пау Торрес, Чуквуэзе (56, Ортивиерос), Мойсес Гомес, Иборра, Касорла (73, Бакка), Жерар Морено, Токо-Экамби (62, Ангуисса).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос (83, Вальверде), Бэйл, Бензема, Йович (68, Модрич).

Огоҳлантиришлар: Кинтилья (52), Бэйл (90+2), (90+3).

Четлатиш: Бэйл (90+3).

                


ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

#УЧРАШУВ_ЯКУНЛАНДИ

90+3. Бэйл иккинчи марта сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

90+2. Бэйл жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

90. Климансано иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди. 

86. ГОЛ! Бэйл ушбу баҳсда дублни расмийлаштирмоқда. Роббен услубида зарба (ассист: Модрич) ва яқин бурчакни Фернандес ёпа олмади.  Натижада ҳисоб тенглашди. Эътиборлиси, қаторасига 3-ўйин 2:2 ҳисоюига қараб кетмоқда. Мазкур қарама-қаршиликда аввалги икки ўйин ҳам жанговар дуранг билан тугаган. ГОЛ>>>>ВИДЕО

83. Ўзгариш. Кроос ўрнига Валверде туширилди.

82. Мезбонларнинг иккинчи гол муаллифи Мои Гомес Серхио Рамо билан тўқнашиб кетди ва ёрдамга муҳтож ҳолатда майдода ётибди. 

73. Ўзгариш. Санти Касорла ўрнига колумбиялик ҳужумчи Карлос Бакка майдонга тушди. Мезбонлар ҳужум чизиғини кучайтиришди ВА ГОЛЛЛЛЛ УРИШДИ! МОИ ГОМЕС жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. ГОЛ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗГА ЖОЙЛАНДИ

68. Ўзгариш. Йович ўрнига Модрич тушди. Сербиялик форвард бугунги ўйинда ижобий таассурот қолдирди. Ушбу алмашиш орқали "Реал" энди 4-3-3 схемасида ўйнайди. Бэйл, Бензема, Васкес триоси.

67. Рамос бугун ҳужумчига айланиб кетади шекилли. Жуда қўп ҳужумларда фаол ҳаракат қилмоқда. 

62. Ўзгариш. Токо-Экамби ўрнига Ангуисса туширилди. 

57. Крооснинг яқин бурчакка пастлатиб берган зарбасини Фернандес оёқлари билан қайтарди. Бу ҳужум жуда ажойиб ташкил этилди. Бензема ўнг қанотдан тўпни марказга ташлади, Йович ва ҳимоячилар тегиб, Кроосга келиб тушган тўп дарвоза тўридан жой лиши мумкин эди. Дарвозабон бунга қаршилик кўрсатди. "Реал" аста-секин ўз сўзини айтишни бошлади. Вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти эса уларда юқори бўлганида, ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. 

56. Ўзгариш. Чуквуэзе ўрнига Отивиерос тушди.

52. Огоҳлантириш. "Вильярреал" аъзоси Кинтилья Васкесни ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан "мукофотланди".

46. Иккинчи бўлим бошланди. Биринчи таймда умуман устунлик Зидан жамоасида бўлди. Тезкор гол ҳисобига "Вильярреал" асосан ҳимояга ётиб олди. Кейин "Реал"нинг тинимсиз уюштирган мазмунли ҳужумлари бўлим сўнгида самарасини берди.



#танаффус

45+1. ГОЛ! Йовичдан заргарона пас ва Карвахалнинг узатмасидан сўнг Бэйл бўш қолган дарвозани ишғол этди — 1:1. АЖОЙИБ ҲУЖУМ ВА ГОЛ>>>>видео

45. "Реал 2-3 узатма билан тезкор ҳужумга ўтиб кетди ва чап қанотдан марказ томон юриш қилган Бенземанинг ҳал қилувчи зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ҳисоб ўзгармади - 1:0.

41. Тўп назорати. "Вильярреал" томонида кичик устунлик (%) 52-48. Аммо, Ҳужумлар ёмғири асосан меҳмонлар томонидан уюштириляпти. 

37. ФАКТ. Куртуа кетма-кет 11-ўйинда ҳам гол ўтказиб юбормоқда (15 та гол жами). Ўзининг қуруқ ўйинсиз энг узун серияси (ЛаЛига+АПЛ). Манба: Opta Jose


35. Васкес томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади. Бензема тўпга улгурмади, Васкеснинг тўхтатмасдан берган зарбасини мухлислар гол деб юборишди. Тўп эса дарвоза тўрининг ён қисмига теккан эди. 

33. Бу сафар "Реал" сардори ва етакчиси Серхио Рамос ўз омадини синаб кўрди. Крооснинг бурчакдан етказган тўпини испаниялик ҳимоячи дарвозага тўғрилаб қўя олмади ва навбатдаги имконият ҳам кўкка совурилди.

30. Бэйл чап қанотдан ҳужумга ўтди ва жарима майдончаси маркази ташқарисида турган Тони Кроосга тўпни узатди. Германиялик ярим ҳимоячи чап оёғида кучли, аммо аниқ бўлмаган зарба муаллифигай айланди. Ҳозирча реалчилар мўлжални тўғри ола билишмаяпти.

25. Лука Йович бир ҳимоячини алдаб ўтди ва чап оёқда зарба берди. Дастлабки зарба муваффақиятли чиқмади, ўхшамади дейиш мумкин. 

21-дақиқада Гарет Бэйл 18 метрлар атрофида жарима зарбасини амалга оширди. Бироз ноаниқ. Тўп дарваоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. Умуман олганда, "Вильярреал"нинг биринчи бўлиб гол уриши, Зиданнинг режаларини ўзгартириб юборган бўлиши мумкин. Ўйин давом этмоқда. Кузатамиз!

11. ГОЛ! Учрашувнинг 11-дақиқасида Морено Тибо Куртуадан қайтган тўпни дарваозага жойлаб қўйди. Ҳисоб очилди! "Сариқ сувости кемаси" олдинга чиқиб олди. ГОЛни ТЕЛЕГРАМ каналимиздан топишингиз ва "Реал"нинг қайси футболчиси бу вазиятда хатога йўл қўйганини тўлиқ кўриб олишингиз мумкин.   

10. Дастлабки декадада меҳмонлар икки, мезбон жамоа вакиллари битта хавфли вазият яратишди.

5. Турнир жадвалига назар солсак, "Реал"нинг ҳисобида икки ўйиндан сўнг 4 очко мавжуд, Вильярреал 1 очко билан 17-ўринда. ЛаЛиганинг айни пайтдаги пешқадам ва максимал очко жамғарган клуб - бу Мадриднинг "Атлетико" жамоаси. Бироз аввал тугаган ўйинда Симеоне шогирдлари "супер камбэк"ни амалга оширишди >>>> БАТАФСИЛ

2. Бугунги ўйинга Зинедин Зидан 2 нафар марказий ҳужумчисини туширишга қарор қилган. Лука Йович ва Карим Бензема тандемига қақнотларда — Гарет Бэйл ва Лукас Васкеслар ёрдам беришади. Чап қанот ҳимоясида Ферлан Мэнди ўйнамоқда. Қолган позицияларда деярли ўзгариш йўқ. (Модрич бундан мустасно).


1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 


Вильярреал – Реал Мадрид 2:2 

2 сентябрь, 00.00, «Эстадио де ла Серамика»

Голлар: 11, Морено — 1:0, 45+1', Бэйл — 1:1, 73, Гомес — 2:1, 86, Бэйл — 2:2.

Вильярреал – Фернандес, Марио Гаспар, Альбиоль, Кинтилья, Пау Торрес, Чуквуэзе (56, Ортивиерос), Мойсес Гомес, Иборра, Касорла (73, Бакка), Жерар Морено, Токо-Экамби (62, Ангуисса).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Васкес, Каземиро, Кроос (83, Вальверде), Бэйл, Бензема, Йович (68, Модрич).

Огоҳлантиришлар: Кинтилья (52), Бэйл (90+2), (90+3).

Четлатиш: Бэйл (90+3).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика