UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  0 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  15 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади" Янгиликлар

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"

ЛаЛига ҳам Суперлиганинг ташкил қилинишига қарши бўлмоқда.

"ЛаЛига бўлаётган воқеликларга ўз муносабатини билдиради. Навбатдаги мавсумда ташкил қилинадиган Европа Суперлигаси мусобақаси қитъадаги футбол пирамидасини қулатади. Буни футбол рақобатига сунъий тарзда путур етказиш деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда футбол мухлислари ўз клубларининг қандай статусга эга бўлишидан қатъи назар юқори натижалар қайд этишини ва Европа футболида топ-даражага чиқишини ҳамда бошқа топ-клублар билан рақобатда бўлишини истайди.

Аммо ушбу мусобақада қатнашувчи 12 клуб мухлисларнинг ушбу орзулари амалга ошишига йўл қўймайди ва бошқа клубларнинг элита даражасига чиқишига тўсқинлик қилади.

Яратилаётган Европа Суперлигаси энг эгоистик ғоя бўлиб, супербойларни янада бой қилишга мўлжалланган. Бу эса ўйинларнинг савиясини тушириб юбориши билан бирга ЛаЛиганинг бугунги куни, эртаси, клублар ва бошқа барча тизимга жиддий таъсир ўтказади.

Биз барча йўлларни ишга солиб, муҳим инсонлар билан гаплашиб, ўзимизнинг футболдаги қизиқишларимизни ҳимоя қиламиз ва керакли чораларни кўрамиз", - дейилади ЛаЛига баёнотида.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика