UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  3 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  2 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади" Янгиликлар

ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"

ЛаЛига ҳам Суперлиганинг ташкил қилинишига қарши бўлмоқда.

"ЛаЛига бўлаётган воқеликларга ўз муносабатини билдиради. Навбатдаги мавсумда ташкил қилинадиган Европа Суперлигаси мусобақаси қитъадаги футбол пирамидасини қулатади. Буни футбол рақобатига сунъий тарзда путур етказиш деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда футбол мухлислари ўз клубларининг қандай статусга эга бўлишидан қатъи назар юқори натижалар қайд этишини ва Европа футболида топ-даражага чиқишини ҳамда бошқа топ-клублар билан рақобатда бўлишини истайди.

Аммо ушбу мусобақада қатнашувчи 12 клуб мухлисларнинг ушбу орзулари амалга ошишига йўл қўймайди ва бошқа клубларнинг элита даражасига чиқишига тўсқинлик қилади.

Яратилаётган Европа Суперлигаси энг эгоистик ғоя бўлиб, супербойларни янада бой қилишга мўлжалланган. Бу эса ўйинларнинг савиясини тушириб юбориши билан бирга ЛаЛиганинг бугунги куни, эртаси, клублар ва бошқа барча тизимга жиддий таъсир ўтказади.

Биз барча йўлларни ишга солиб, муҳим инсонлар билан гаплашиб, ўзимизнинг футболдаги қизиқишларимизни ҳимоя қиламиз ва керакли чораларни кўрамиз", - дейилади ЛаЛига баёнотида.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика