UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  3 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

ЛаЛига. Мадридликларнинг омади чопмади, "Барселона" эса Мессисиз ҳам гол урди (9-тур шарҳи) Янгиликлар

ЛаЛига. Мадридликларнинг омади чопмади, "Барселона" эса Мессисиз ҳам гол урди (9-тур шарҳи)

Ўтган ҳафта охири ва жорий ҳафта бошида ЛаЛиганинг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг энг марказий ўйинлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Сельта

Примера Дивизион . 9-тур

20/10/2018, 00:00

1
:
0
Тугади

Алавес

Томас Пина - 58'

Стадион: Estadio Municipal de Balaidos, 15627 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
58'  Густаво Кабрал
63'  Фран Бельтран (Эмре Мор)
74'  Софьян Буфаль (Пионе Систо)
87'  Жуниор Алонсо (Эндрю Хюльсагер)
90'  Эндрю Хюльсагер
11'  Виктор Лагуардиа
58'  Томас Пина
58'  Виктор Лагуардиа
64'  Хонатан Кальери
74'  Хонатан Кальери (Рубен Собрино)
76'  Дарко Брашанац (Мубарак Вакасо)
88'  Томас Пина
90'  Хони (Борха Бастон)

"Сельта" - "Алавес" 0:1

9-турни "Сельта" ҳамда "Алавес" ўртасидаги учрашув очиб берди. Ўзини яхши томондан кўрсатаётган Баскония клуби жорий мавсум катта муваффақиятларга эришмоқда. "Алавес" Виго клубига қарши баҳсда Томас Пинанинг голи эвазига ғалаба қозонди. Жамоа ушбу муваффақиятдан сўнг турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди.


Реал Мадрид

Марсело - 72'

Примера Дивизион . 9-тур

20/10/2018, 16:00

2
:
1
Тугади

Леванте

Хосе Луис Моралес - 6', Рохер Марти - 13'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 63423 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
46'  Альваро Одриосола (Гарет Бэйл)
60'  Иcкo (Карим Бензема)
60'  Марко Асенсио (Дани Себальос)
72'  Марсело
72'  Карим Бензема
90'  Марсело
6'  Хосе Луис Моралес
6'  Серхио Постиго
13'  Рохер Марти
53'  Эрик Кабако
67'  Рубен Рочина (Шейк Дукуре)
75'  Серхио Постиго (Чема)
79'  Рохер Марти (Эммануил Боатенг)
89'  Джейсон

"Реал" - "Леванте" 1:2

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби" рекорд ўрнатди. Аниқроғи антирекорд. Жамоа ўзининг 116 йиллик тарихида биринчи марта 465 дақиқа давомида гол ура олмади. Ушбу рақамлар ортиб кетиши мумкин эди, аммо Марсело дақиқаларни тўхтатиб қолди.

Ўйин "Қироллик клуби" учун омадсиз бошланди. 7 ва 13-дақиқаларда "Леванте" футболчилари Моралес ва Рожер Марти урган голлар "қаймоқранглилар"ни шошириб қўйди. Мадрид клуби биринчи бўлимни голсиз якунлади. Иккинчи бўлим ўрталарида Марсело ҳисобни қисқартирди, аммо "Реал" шу билан тўхтади. Кўплаб ҳужумлар, бурчак ва жарима зарбалари натижа бермади. "Қурбақалар" ажойиб кайфиятда уйга қайтишди, мадридликлар эса Хулен Лопетеги ўрнига мутахассис излашни бошлаб юборишди.


Вильярреал

Марио Гаспар - 65'

Примера Дивизион . 9-тур

20/10/2018, 21:30

1
:
1
Тугади

Атлетико Мадрид

Филипе Луис - 51'

Стадион: Estadio de la Ceramica, 17518 томошабин

Бош ҳакам: Xavier Estrada

45'
90'
31'  Мануэль Итурра
44'  Альваро Соберон
64'  Мануэль Итурра (Карлос Бакка)
65'  Марио Гаспар
65'  Альфонсо Педраса
68'  Альфонсо Педраса
73'  Альфонсо Педраса (Сантьяго Касерес)
76'  Карлос Бакка (Карл Токо-Экамби)
28'  Хуанфран
46'  Никола Калинич (Анхель Корреа)
46'  Родриго Эрнандес (Тома Лемар)
51'  Филипе Луис
77'  Филипе Луис (Диего Годин)

"Вильярреал" - "Атлетико" 1:1

Аста-секин формасини тиклаб олаётган "матрасчилар" бу турда яна очко йўқотишди. Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Учрашувда ҳисоб 51-дақиқада "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис томонидан очилди. 15-дақиқадан сўнг Марио Гаспар ўртадаги мувозанатни тиклади. "Атлетико" ушбу баҳсда ғалаба қозонишга ҳарчанд уринмасин, буни уддалай олмади. Жорий тур олдидан 4-ўринда бўлган "матрасчилар" бир поғона пастлашди.


Барселона

Филиппе Коутиньо - 2', Лионель Месси - 12', Луис Суарес - 63', Иван Ракитич - 88'

Примера Дивизион . 9-тур

20/10/2018, 23:45

2
:
4
Тугади

Севилья

Клеман Лангле - 79', Луис Муриэль - 90'

Стадион: Camp Nou, 88712 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
2'  Филиппе Коутиньо
2'  Лионель Месси
12'  Лионель Месси
12'  Луис Суарес
26'  Лионель Месси (Усман Дембеле)
63'  Луис Суарес
67'  Артур (Серхи Роберто)
81'  Луис Суарес (Мунир Эль-Хаддади)
88'  Иван Ракитич
54'  Симон Кьер (Габриэль Меркадо)
62'  Томаш Вацлик
69'  Франко Васкес (Роке Меса)
78'  Андре Силва (Луис Муриэль)
79'  Клеман Лангле
90'  Луис Муриэль
90'  Виссам Бен Йеддер

"Барселона" - "Севилья" 4:2

Ушбу ўйин Каталония клубининг кўплаб мухлисларини хафа қилди десак адашмаймиз. "Барселона" баҳсни жуда яхши бошлади. 2-дақиқадаёқ Коутиньо Мессининг узатмасини голга айлантирди. Роппа-роса 10 дақиқадан кейин аргентиналик форварднинг ўзи севимли услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Барселона" мухлисларини хафа қилган вазият 16-дақиқа содир бўлди. Месси рақиб жамоанинг икки футболчиси орасидан ўтишга уриниб, ерга ноқулай йиқилди ва қўлини синдириб олди. 26-дақиқада форвард ўрнини Усмон Дембеле эгаллади. Каталонияликлар Мессисиз ҳам гол уришга муваффақа бўлишди. Иван Ракитич ва Луис Суарес жамоанинг 3 ва 4-голларига муаллифлик қилди. Пабло Мачин шогирдлари фақат 2та гол билан жавоб қайтарди. Ушбу баҳсдан сўнг "Барселона" турнир жадвалида яна етакчига айланиб олди.



9-тур натижалари


ЛаЛига турнир жадвали


Тўпурарлар рейтинги

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика