UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  6 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «Барселона» – «Бетис» учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Гризманн дубл қайд этди. Шунингдек, Перес, Альба ва Видал ҳам гол уришди. Меҳмонларнинг икки голига Фекир ва Морон муаллифлик қилишди.

Барселона

Антуан Гризманн - 41', Антуан Гризманн - 50', Карлес Перес - 56', Жорди Альба - 60', Артуро Видаль - 77'

Примера Дивизион . 2-тур

26/08/2019, 01:00

2
:
5
Тугади

Бетис

Набиль Фекир - 15', Лорен Морон - 79'

Стадион: Camp Nou, 79160 томошабин

Бош ҳакам: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
32'  Жерар Пике
41'  Антуан Гризманн
41'  Серхи Роберто
50'  Антуан Гризманн
50'  Серхи Роберто
56'  Карлес Перес
56'  Нелсон Семеду
60'  Жорди Альба
60'  Серхио Бускетс
74'  Серхио Бускетс (Артуро Видаль)
77'  Артуро Видаль
77'  Антуан Гризманн
78'  Карлес Перес (Ансу Фати)
81'  Рафинья (Хуниор Фирпо)
15'  Набиль Фекир
15'  Лорен Морон
61'  Кристиан Тельо (Хоакин)
62'  Андрес Гуардадо (Вилфрид Каптум)
75'  Серхио Каналес (Диего Лайнес)
79'  Лорен Морон
90'  Вильям Карвалью

Ла Лига, 2-тур

Барселона – Бетис 5:2 

26 август, 00:00, «Камп Ноу»

Голлар: 15, Фекир – 0:1, 41, Гризманн – 1:1, 50, Гризманн – 2:1, 56, Перес – 3:1, 60, Альба – 4:1, 77, Видал – 5:1, 79, Морон – 5:2.

Барселона –
тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Сержи Роберто, Рафинья (81, Фирпо), де Йонг, Карлес Перес (78, Ансу Фати), Бускетс (73, Видаль), Альба, Гризманн.

Бетис – Дани Мартин, Бартра, Сидней, Эмерсон, Педраса, Гуардадо, Вильям Карвалью, Тельо, Каналес (75, Лайнес), Фекир, Морон.

Огоҳлантириш:
Пике (32).

           

      ЛАЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

                  

Баҳсни championat.asia сайти орқали кузатиб борганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва ЛаЛиганинг кейинги ўйинларига қадар хайрлашамиз!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Гризманн хэт-трик қайд этиш имкониятини қўлдан чиқарди. Дани Мартин бунга қарши чиқди ва тўпни қайтарди.

—  Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Барселона" Месси ва Суарессиз ҳозирга қадар 5 та гол уришни уддалади.

81. Ўзгариш. Рафинья ўрнига Фирпо тушди.

79. ГОЛ! "БЕТИС" ҲИСОБНИ ҚИСҚАРТИРДИ! 5:2. Морондан фантастик зарба!>>>> ВИДЕО

78. Ўзгариш. "Барселона". Карлес Перес ўрнига Ансу Фати тушди.

77. ГОЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Видаль ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди.

75. Ўзгариш. Каналес ўрнига Лайнес тушди.

73. Ўзгариш. Бускетс ўрнига Видаль тушди.

66. "Бетис" футболчилари иккинчи бўлимда бундай кетма-кет тарсакиларни қабул қилишни ўйлашмаган ҳам шекилли. Бироз мувозанатни йўқотиб қўйишгандек таассурот уйғотишмоқда.

60. ГОЛ! Альба ҳам бугун майдонни голсиз тарк этмайдиган бўлди. Перес ва Альбанинг голларини >>>> ушбу ҳавола орқали мазза қилиб томоша қилинг!

56. ГОЛ! Перес ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — Месси услубидаги яна бир жозибали гол!

50. ГОЛ! Гризманн (дубль)! Ажойиб зарба ва гол! Жарима майдончаси ёнида тўпга бурама ёналиш берди ва шедевр гол урди.

48. Ушбу баҳс ҳақида қизиқарли маълумотлар олиш ёки ҳориждаги футбол мухлислари билан фикр алмашиш учун Twitter ижтимоий тармоғида #BarcaBetis хэштегини ёзишингиз мумкин.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМНИ "БЕТИС" ФУТБОЛЧИЛАРИ БОШЛАБ БЕРИШДИ!

ФОТОГАЛЕРЕЯ



ТАНАФФУС

ГРИЗМАННИНГ "БАРСЕЛОНА" САФИДАГИ ИЛК ГОЛИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ>>>> ГОЛ ВИДЕО


41. ГОЛ! Гризман расмий учрашувларда "Барселона"даги илк голини урди. Ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан чап оёғи билан жойлаб қўйди – 1:1.

40. Фекир ва Бускетс кескин тўқнашиб кетишди. Набил кўпроқ жабр тортган кўрианди. У ўрнидан турди ва ўйин давом этади.

38. РАФИНЬЯ. Унинг зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Альба ажойиб пас берганди. 

35. "Бетис" ҳужумга ўтди ва тўпни олдирди. Натижада, кўк-анорранглиларда қарши ҳужумга ўтиш учун қулай вазият пайдо бўлди – Омадсиз якун. 

33. Фекир жарима зарбасидан унумли фойдаланишига тер Штеген тўсқинлик қилди. 

32. Огоҳлантириш. Пике хавфли бўлиши мумкин бўлган ҳужумни қўполлик эвазига тўхтатди. 

29. Ҳакам ҳатога йўл қўйди. Каталонияликлар бурчак зарбаси ишлаб олишганди. Бироқ, учрашувни бошқариб бораётган Хосе Луис Гонсалеснинг фикри бошқача бўлди. 

25. "Барса"нинг навбатдаги ҳужуми яна блокланди. "Бетис" ҳимоячилари анча зич ўйнашмоқда. Бу эса рақиб жамоага ҳужумни хавфли тус кўринишига келтириш учун қийналишига сабаб бўлмоқда. Умуман, меҳмонларнинг ўша гол бўлган вазиятидан ташқари, уларни чуқур ҳимояга ётиб олишган деб айтиш мумкин. 

"Камп Ноу"да киритилган биринчи голни томоша қилинг >>>> ГОЛ ВИДЕО


15. ГОЛ! "Бетис" таркибида Фекир гол урди. Қарши ҳужумда Каналес яхши ҳаракат қилди ва у Набил Фекирни тўп билан таъминлади. Франциялик ярим ҳимоячи эса чап оёғи билан тер Штеген қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга ола билди.

14. Гризманндан аниқ зарба, лекин кучсиз. 

12. LOL учлигининг бирортаси таркибда йўқ ва бу "Барса" ўйинида билинмоқда. Leo, Ousmane, Luis ҳаммаси жароҳат туфайли бугун бирга эмас.

10. Ўнг қанотдан Семеду ёриб кирмоқчи бўлди, аммо бугун Месси ва Суарессиз ўйнаётган Валверде шогирдлари тайинли ҳужум қилишга қийналишмоқда.

8. Гризманн ҳужум бошлади, Рафинья давом эттирди ва ҳимоячилар мазкур юришни ҳам бартараф этишди.

6. Френки де Йонг зарба бериб ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг берган узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. УЧРАШУВГА СТАРТ БЕРИЛДИ!


Ҳайрли кеч ЛаЛига ва "Барселона" клубига бефарқ бўлмаган, тунда ҳам ухламай футбол кўрадиган азиз миллионлар ўйини ишқибозлари!

Испания чемпионати 2-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бетис" учрашувини кузатишга таклиф этамиз. Демак, учрашув бошланди!


Ла Лига, 2-тур

Барселона – Бетис 5:2

26 август, 00:00, «Камп Ноу»

Голлар: 15, Фекир – 0:1, 41, Гризманн – 1:1, 50, Гризманн – 2:1, 56, Перес – 3:1, 60, Альба – 4:1, 77, Видал – 5:1, 79, Морон – 5:2.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Пике, Семеду, Сержи Роберто, Рафинья (81, Фирпо), де Йонг, Карлес Перес, Бускетс (73, Видаль), Альба, Гризманн.

Бетис – Дани Мартин, Бартра, Сидней, Эмерсон, Педраса, Гуардадо, Вильям Карвалью, Тельо, Каналес (75, Лайнес), Фекир, Морон.

Огоҳлантириш: Пике (32).                                       

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика