UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

ЛаЛига. "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва жадвалда "Реал"дан ўзиб кетди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" "Севилья"ни мағлуб этди ва жадвалда "Реал"дан ўзиб кетди

Испания чемпионати 25-туридан ўрин олган марказий баҳс якунига етди.

Севилья

Примера Дивизион . 25-тур

27/02/2021, 20:15

2
:
0
Тугади

Барселона

Усман Дембеле - 29', Лионель Месси - 85'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'
31'  Фернандо
38'  Диего Карлос
45'  Серхио Эскудеро
46'  Мунир Эль-Хаддади (Юссеф Эн-Несири)
46'  Диего Карлос (Карим Рекик)
46'  Алехандро Гомес (Сусо)
46'  Карим Рекик
63'  Иван Ракитич (Оскар Родригес)
63'  Люк де Йонг (Оливер Торрес)
88'  Жоан Жордан
29'  Усман Дембеле
29'  Лионель Месси
42'  Лионель Месси
67'  Жерар Пике (Рональд Араухо)
71'  Педри (Илайш Мориба)
82'  Усман Дембеле
82'  Усман Дембеле (Мартин Брейтуэйт)
82'  Рональд Араухо (Самюэль Юмтити)
85'  Лионель Месси


"Севилья" – "Барселона" 0:2

"Рамон Санчес Писхуан"

Голлар: 0:1 – 29 Дембеле, 0:2 – 85 Месси.

"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Рекик, 46), Эскудеро, Жордан, Ракитич (Оскар Родригес, 63), Фернандо, Гомес (Сусо, 46), Мунир (Эн-Несири, 46), де Йонг (Оливер Торрес, 63).

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Мингеса, Альба, Дест, Дембеле (Брэйтуэйт, 82), де Йонг, Педри (Мориба, 71), Бускетс, Пике (Араухо, 67; Умтити, 82), Месси.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (31), Диего Карлос (38), Месси (42), Эскудеро (45), Рекик (46), Дембеле (82), Жордан (88).


ЛАЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОООЛ! МЕССИ! Мориба билан девор услубида ўйнаган Лео қаршисидаги яна бир рақибни алдаб ўтди ва дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. 0:2!

83. Эннесири рақиб майдончасида йиқилди, бироқ ҳакам офсайд йўқлигини айтди.

82. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Брэйтуэйт, жароҳат олган Араухо ўрнига ,мтити майдонга тушди.

80. ГОООЛ! ЙЎҚ! Эннесири тўпни ўзига тўғирлашда қўлини ишга солди ва шундан сўнг дарвозани ишғол қилди. Ҳакам голни ҳисобга олмади.

79. ЛАНГЛЕЕЕЕ! Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг Клеман боши билан дарвозага зарба берди, аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Бунинг устига офсайд ҳам бор экан.

71. "Барселона" сафида ўзгариш: Педри ўрнига Мориба майдонга тушди.

68. ГОЛ! ЙЎҚ! Мессининг узатмаси пайтида Лангле офсайдда турган экан, шу сабабли Клеманнинг голи ҳисобга олинмади.

60. Дембеле рақибни алдаб, тўпни Мессининг йўлига ташлаб берди, Лео эса зарбада хатога йўл қўйди. Аслида бундай вазиятларда футболчилар акс ролларда бўлишарди.

59. ЗАРБАААА! Дембеле зарбасини "Севилья" ҳимоячилари қайтаришди, қайтган тўпга Дест кучли зарба берди, тўп эса устунга тегиб қайтди.

52. "Барселона" иккинчи голни уришга яқин келди, аммо Хорди Альба қанотдан узатилган тўпга ета олмади.

51. Навас ўзининг севимли қанотидан ҳужум уюштирди ва чап оёғи билан дарвозани ишғол қилишга уринди. Тер Штеген эса тўпни осонлик билан эгаллаб олди

47. Сариқ карточка. Карим Рекик қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. Қизиғи - Рекик сариқ карточкаси бор Диего Карлос ўрнига майдонга тушганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Месси яна қоида бузди, бироқ бу сафар қарши ҳужумни тўхтатди, аммо ҳакам карточка кўрсатгани йўқ.

42. Месси жуда хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди. Леонинг жаҳли чиққан кўринади.

38. Диего Карлос Мессига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

35. "Барселона" жорий мавсум илк маротаба тўпсиз жуда яхши ўйнаяпти. Рональд Куманнинг меҳнати аста-секин кўринмоқда.

33. Тер Штеген пас беришда хатога йўл қўйди ва Папу Гомес тўпни эгаллаб олди, аммо унинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабон эгаллаб олди ва хатосини тўғирлади.

29. ГООООЛ! УСМОН ДЕМБЕЛЕ! Месси ажойиб узатма орқали Дембелени рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқарди ва Усмон тўпни дарвозабон оёқлари остидан ўтказиб, дарвозани ишғол қилди.

26. "Барселона"нинг ёш футболчиси ҳисобланган Мингеса ва Каталония клуби собиқ ўйинчиси Ракитич ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Ҳакам уларни яраштириб қўйди.

22. Дембеле қаршисидаги бир ҳимоячига нисбатан алдаш ҳаракатларини ишлатди ва чап оёғи билан рақиб дарвозасини узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироқ Буну тўпни эгаллаб олди.

19. Иккала жамоа ҳам голга тортадиган бирорта ҳужум ташкил қила олгани йўқ. Ўйинда тенглик ҳукм сурмоқда.

16. Айни дамда "Севилья" собиқ футболчиси Антонио Пуэрта шарафига қарсак чалинмоқда. Албатта фақат захирадаги футболчилар ижросида.

11. Ракитичнинг "Барселона" жарима майдончасига узатган тўпига биринчи бўлиб Тер Штеген етиб келди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

4. Турнир жадвалига эътибор берсак, "Барселона" 50 очко билан 3, "Севилья" эса 48 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ "Рамон Санчес Писхуан" эгаси битта ўйин кам ўтказган.

1. "Рамон Санчес Писхуан" стадионига хуш келибсиз! Учрашув бошланди.

"Севилья" – "Барселона"

20.15, "Рамон Санчес Писхуан"

"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Эскудеро, Жордан, Ракитич, Фернандо, Гомес, Мунир, де Йонг.

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Мингеса, Альба, Дест, Дембеле, де Йонг, Педри, Бускетс, Пике, Месси.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика