UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

ЛаЛига. "Барселона" мағлубиятга учради ва чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди Янгиликлар

ЛаЛига. "Барселона" мағлубиятга учради ва чемпионлик учун курашдан чиқиб кетди

"Барселона" ҳамда "Сельта" ўртасидаги ЛаЛиганинг 37-тур ўйини якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 28'

Примера Дивизион . 37-тур

16/05/2021, 21:30

2
:
1
Тугади

Сельта

Санти Мина - 38', Санти Мина - 89'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
28'  Лионель Месси
28'  Серхио Бускетс
46'  Педри (Рикард Пуч)
56'  Рикард Пуч
64'  Жерар Пике (Сержиньо Дест)
70'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
70'  Усман Дембеле (Франсишку Тринкан)
73'  Клеман Лангле
83'  Клеман Лангле
86'  Илайш Мориба (Миралем Пьянич)
38'  Санти Мина
38'  Яго Аспас
51'  Карлос Домингес
69'  Hoлитo (Аугусто Солари)
78'  Яго Аспас (Мигель Баеза)
89'  Санти Мина
90'  Фран Бельтран (Уго Сотело)


"Барселона" – "Сельта" 1:2

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 28 Месси, 1:1 – 38 Санти Мина, 1:2 – 89 Санти Мина.

"Барселона" – тер Стеген, Пике (Дест, 64), Араухо, Лангле, Альба, Мориба (Пьянич, 86), Бускетс, Дембеле (Тринкау, 70), Педри (Пуч, 46), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 70).

"Сельта" – Вильяр, Араухо, Аарон Мартин, Васкес, Домингес, Мендес, Бельтран, Денис Суарес, Нолито (Солари, 69), Санти Мина, Аспас (Баэса, 78).

Огоҳлантиришлар: Домингес (51), Пуч (56), Лангле (73).

Четлатиш: Лангле (83).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Онлайн ҳисоб: "Атлетико" иккинчи голни уриб, ҳисобни 2:1га етказди.

89. ГОООЛ! "СЕЛЬТА"! 1:2. Аввалига қанотдан узатилган пас дарвозага бурилиб кетди, тўп устунга тегиб қайтганидан сўнг ҳужумни Санти Мина якунлаб қўйди.

87. МАРТИИИН... Брэйтуэйт қулай вазиятдан, яқин масофадан гол ура олмади.

87. Соларининг ўзгача зарбасидан сўнг Тер Штеген қайтариб қолди, аммо зарбани кўриб, ҳайрон қолардингиз.

83. Қизил карточка. Лангле иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда.

82. Онлайн ҳисоб: "Атлетико" ҳисобни тенглаштиряпти. 1:1.

81. Куман Брэйтуэйтни ҳужум марказида ўйнаш учун майдонга туширганди, аммо Мартин бирорта ҳужумни зарба билан якунлагани йўқ. 

78. "Барселона"га битта Месси камлик қиляпти, чунки Лео бир неча футболчи орасидан ажойиб пас берди, аммо тўпни дарвозага буриб қўядиган ўйинчи йўқ.

76. Онайлн ҳисоб: Кутилмаганда "Осасуна" гол уриб, "Атлетико" устидан ғалаба қозонишни бошлади.

71. Тер Штегендан сейв. "Сельта"нинг хавфли ҳужуми аниқ зарба билан якун топди, аммо Марк Андренинг ҳаракатлари туфайли, зарба голга айланмади.

70. "Барселона" ҳужумлари охирига етмай қолаётгани туфайли ўзгариш рўй бермоқда: Гризманн ўрнига Брейтуэйт, Дембеле ўрнига Тринкаулар майдонга тушишди.

68. Онлайн ҳисоб: "Реал" мухлислари хурсанд бўлаверишсин, чунки "Қироллик клуби" гол уриб, ҳисобни очди.

67. Онлайн ҳисоб: "Атлетико" гол урди. Бизни алдашди, гол бўлмаган экан.

66. Дембеле рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва яна бир футболчини алдаб ўтди, аммо марказга бўлган узатма муваффақиятсиз чиқди.

61. ЗАРБААА... Араухонинг дарвозага бош билан берган зарбасидан сўнг тўп тўрнинг ичига эмас, устига тушди.

59. Онлайн ҳисоб: "Атлетико" гол урди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти. ЙЎҚ, ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ (Офсайд).

54. "Сельта" дарвозаси олдида хавфли вазият: Дембеленинг қанотдан узатмасидан сўнг тўп Пучга тушиб қолди, аммо у зарба беришга улгурмади, қайтарилган тўпга Мориба зарба берди. Ноаниқ.

50. Бошқа баҳсларни ҳам кузатаётганлар учун эслатиб қўямиз, Чемпионлик учун курашаётган Мадрид жамоалари баҳсларида ҳалигача гол урилмади.

- "Барселона" сафида ўзгариш бўлди: Педри ўрнига Рики Пуч майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади.

38. ГОООЛ! Тер Штеген тўпга отилмади ҳам. Санти Мина рақиб жарима майдончасига кирмай, Пике ортидан яширин зарба йўллади ва Марк бунга реакция қила олмади.

35. Ҳали ҳам Мадрид жамоалари ўйинларида гол йўқ.

32. Яна тўп ҳаволатиб Мессига узатилди, аммо бу сафар Леонинг бўйи етмади.

28. ГОООЛ! Лео бош билан гол урди! Чемпионлик учун курашаётган жамоалар учлигида биринчи бўлиб Каталония гол урди. Махсус ниқобдаги Бускетснинг ажойиб узатмасидан сўнг Месси тўпни бош билан дарвозага йўллади ва ҳисоб очди.

22. "Атлетико" ва "Реал" иштирокидаги ўйинларда ҳали ҳам ҳисоб очилмаган.

19. "Барселона" ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда, аммо сўнгги зарбаларнинг бари муваффақиятсиз чиқмоқда.

16. Айни дамдаги онлайн ҳисобларга қарасак, чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг ҳеч бири ҳозирча гол ургани йўқ.

10. Месси Гризманнга яхши пас берди, аммо Антуан яқин масофадан, бироқ ўткир бурчакдан "Сельта" дарвозасини ишғол қила олмади.

7. Педри... "Барселона" ярим ҳимоячиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида бир футболчини "хот-догга жўнатди", аммо чап оёқда берган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

4. "Барселона" футболчилари рақиб жарима майдончаси олдида йиғилиб, ҳужумлар ташкил қилишмоқда.

1. Учрашув бошланди.


Барселона – Сельта

16 май, 21.30, "Камп Ноу"

Барселона – тер Стеген, Пике, Араухо, Лангле, Альба, Мориба, Бускетс, Дембеле, Педри, Месси, Гризманн.

Сельта – Вильяр, Аарон Мартин, Васкес, Айду, Араухо, Мендес, Бельтран, Денис Суарес, Нолито, Санти Мина, Аспас.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика