UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

Ла Лига. Левандовскининг голи "Барселона"га "Мальорка" устидан ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Ла Лига. Левандовскининг голи "Барселона"га "Мальорка" устидан ғалабани тақдим этди

Ла Лиганинг 7-тури доирасидаги "Мальорка" — "Барселона" баҳси якунланди.

Мальорка – Барселона 0:1

2 октябрь, 00.00, "Сон Моиш"

Гол: 0:1 – 20 Левандовски.

Мальорка – Райкович, Маффео, Раильо, Вальент, Копете, Коста (Куфре, 77), Санчес (Дани Родригес, 67), Ли Кан Ин, Руис де Галаррета (Лаго Джуниор, 85), Баба, Мурики.

Барселона – тер Стеген, Бальде, Пике, Кристенсен, Альба (Серджи Роберто, 80), Бускетс, Кессиэ (Педри, 67), Гави, Левандовски, Дембеле (Ферран Торрес, 80), Фати (Рафинья, 67).

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (39), Пике (40), Коста (42), Кессиэ (45), Бускетс (74), Вальент (83).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга "йигит баҳоси"даги дақиқа қўшиб берилди.

89. Лиииииииииииииииии... унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

85. Ўйин темпи одамни бироз эснашга мажбур қилмоқда.

80. Альба ва Дембеле ўрнига Роберто ва Торрес майдонга туширилди.

75. Бускетс ҳам ҳимоядаги шерикларидан нима камим бор дея ўз ҳисобига сариқ карточка ёздириб қўйди.

72. Альба, йўллади зарба.

68. "Мальорка" посбони Левандовскини алдади, уни ҳам "Олтин тўп"га номзодлар қаторига қўшса бўлар.

67. "Барселона" таркибида ўзгаришлар: Кессиэ ўрнига Педри, Фати ўрнига Рафинья майдонга туширилди. Рақиб жамоада ҳам ўзгаришлар юз берди.

63. Фати тўпни тўхтатишда шахматдан тўғри стадионга келган болакайга ўхшаш ҳаракат амалга оширди.

61. Кессиэ зарбаси билан рақиб посбонини ўтирғизиб қўйди, аммо Райкович ёнбошлаб олганда ҳам, тўп дарвоза тўридан ўрин олмасди.

55. "Мальорка" футболчиси тўпни қайтариш чоғида ҳакамнинг нозик қисмига зарба йўллади. Жамоа ютқазаётган бўлса, ҳакамда нима айб?

53. Йигит кишини икки нарса йиқитиши мумкин: биринчиси йўқчилик, иккинчиси Гави.

50. Мурики қанодан узатилган тўпни бош билан дарвоза томон йўллади, Тер Стеген эса тўпни эсон-омон майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тезроқ якунланмаганида, ўйинчиларнинг ярми ҳакам чўнтагида турган "Барселона" либоси рангидаги эсдалик нишони билан тақдирланарди.

45. Кессиэнинг меҳнатлари ҳам муносиб мукофотланди. У ҳам Испанияда хизмат кўрсатган сариқ карточка соҳибига айланди.

42. Автомобиль, уйларнинг нархи ошмоқда, лекин карточка олиш сувтекин. Навбат Костага етиб келди.

41. "Барселона" ёрдамчи мураббийи халқ оғзаки ижодиётидан сўзлагани учун ҳакам томонидан четлатилди.

40. Пике ҳам ушбу видеоўйинда ҳимоядаги жамоадошига шерик бўлган экан, ҳакам уни ҳам "сийлади".

38. Кристенсен "Мортал Комбат" видеоўйинини майдонда татбиқ қилиб кўрди, бунинг оқибатида ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

35. Коста 4-5 метр масофадан ҳам гол уролмаслик диссертациясини ёқлади.

32. Левандовскининг бош билан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам эса бу вазиятни кўрмай қолди.

30. Гави кураш тушганда курагини ерга текказиш қийин бўлган рақибини футбол баҳсида йиқита олди.

26. Фати жирафанинг ҳам бўйи етмайдиган нуқтага зарба йўллади, аксига олиб, футболчи майдондан ичкаридаю, ўйиндан ташқарида қолиб кетди.

23. Левандовски дублни расмийлаштириши учун рақиб посбони "Оппоғой" эртагидаги етти қаҳрамондан бири каби бўй-бастга эга бўлиши лозим эди.

20. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фатидан тўпни қабул қилиб олган польшалик ҳужумчи тўпни айлантириб-ўргилтириб, дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.


15. Дембеленинг зарбаси голга айланиши учун тўп фитнес залидаги тош оғирлигида бўлиши лозим бўларди. 

13. Дембеле Левандовскини бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлди, аммо ҳақиқий биринчи рақамли либос соҳиби тўпни эгаллаб олди.

11. Ли Кан Ин "Барселона" футболчиларини қўрқинчли ҳикоя эшитгандака ҳолатга солиб қўйди. Бурчак зарбаси.

9. "Мальорка"нинг икки футболчиси бир-бирини йиқитди.

5. Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида иштирок этган Ли Кан Ин бурчак зарбаси ишлаб олди.

4. Гавининг зарбаси "Қарғалар учса қарайлик" қўшиғини айтса бўладиган тарзда амалга оширилди. 

3. Альба фақатгина мезбонларни қувонтирадиган узатма амалга оширди.

1. Биринчи бўлиб тўпга мезбонлар тегинишди. Ўйин бошланди.


Бугун мезбонлар қизил, меҳмонлар эса тўқ сариқ рангли либосда телеэкранларда намоён бўлади.

Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Устоз ва мураббийлар кунида Испаниянинг икки устози бир-бирига "сюрприз" ҳозирлашга ҳаракат қилиб кўради. Эртага ҳам бемалол будилникларимизга дам берсак бўлади, шу боис бироз уйқунгиздан воз кечишга арзирли ўйин гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика