UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  6 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, муҳим очколардан айрилиб қолди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, муҳим очколардан айрилиб қолди

Ла Лиганинг 24-туридан ўрин олган "Барселона" - "Кадис" баҳси якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 32'

Примера Дивизион . 24-тур

21/02/2021, 17:00

1
:
1
Тугади

Кадис

Алекс Фернандес - 89'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
32'  Лионель Месси
65'  Антуан Гризманн (Мартин Брейтуэйт)
65'  Серхио Бускетс (Миралем Пьянич)
74'  Педри (Франсишку Тринкан)
80'  Усман Дембеле (Рикард Пуч)
80'  Сержиньо Дест (Оскар Мингеса)
58'  Джон Андер (Хосе Мартин Бехарано-Серано)
59'  Хайро (Алекс Фернандес)
59'  Альваро Негредо (Энтони Лосано)
62'  Сальвадор Санчез (Иван Алехо)
76'  Альберто Переа (Йенс Йонссон)
82'  Иван Алехо
85'  Хосе Мартин Бехарано-Серано
89'  Алекс Фернандес


"Барселона" – "Кадис" 1:1

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 32, пенальти Месси, 1:1 – 89, пенальти Алекс Фернандес.

"Барселона" – тер Стеген, Лангле, Дест (Мингеса, 80), Альба, Пике, Бускетс (Пьянич, 65), де Йонг, Педри (Тринкау, 74), Дембеле (Пуч, 80), Месси, Гризманн (Брэйтуэйт, 65).

"Кадис" – Ледесма, Карселен, Маркос Мауро, Эспино, Фали Хименес, Сальви Санчес (Алехо, 62), Гарридо (Хосе Мари, 58), Искьердо (Алекс Фернандес, 59), Переа (Йонссон, 76), Негредо (Лосано, 59), Собрино.

Огоҳлантиришлар: Алехо (82), Хосе Мари (85).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Барселона" кўпчилик бўлиб рақиб майдончасида ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда, аммо ҳозирча бу фойда бермаяпти.

90+2. ПИКЕЕЕ! Жерар яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади, бироқ олдинроқ офсайд қайд этилган экан.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОООЛ! "Кадис" ҳисобни тенглаштирди. Алекс Фернандес пенальтини аниқ амалга оширди.

88. "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди! Лангле тўпга зарба бераман днб рақиб оёғига тепиб юборди. Мана сенга сюрприз!

85. "Кадис" футболчиси Мессини футболкаси йиртиб юборадиган даражада Леога осилди, аммо аргентиналик пас беришга улгурҳи. Ҳужум Пучнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

84. Месси рақиб майдончасида йиқилди, аммо ҳакам фол йўқлигини айтди. Такрорий лавҳада Лео тўпни олдинроқ йўқотгани кўринди.

80. Ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Рики Пуч, Дест ўрнига Мингеса майдонга тушишди.

78. Пьянич жарима майдончасига яқин ҳудуддан "Кадис" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо зарба ноаниқ.

73. "Барселона" рақиб жарима майдончасини қамал қилишган ва тинимсиз ҳужумлар уюштиришмоқда.

65. Ўзгариш: Гризманн ўрнига Брэйтуэйт, Бускетс ўрнига Пьянич майдонга тушди.

64. Месси бош билан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Леонинг бу борада тажрибаси камлиги туфайли зарба ноаниқ бўлди.

60. ЛЕООО... АНТУАААН... Месси жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан тўхтатди ва уни Гризманнга узатди, пас кучсиз бўлгани туфайли Антуан тўпга зарба бера олмади.

55. Дембеленинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

49. ЗАРБААА... Хименеснинг 14-15 метрдан берган зарбасидан сўнг тўп "Барселона" дарвозаси ёнидан ўтиб кетди, бироқ тўп дарвозага кирганидан ҳам ҳисобга олинмасди, чунки ҳакамнинг фикрича зарбадан олдинги тўп учун курашда "Кадис" футболчиси қоида бузган экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОЛ! АФСУСКИ ЯНА ОФСАЙД! Бу сафар ҳам "Барселона" рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ у ҳисобга олинмади.

39. ГОЛ! ЙЎҚ! Де Йонг гол урди, аммо пас пайтида у офсайдда экан.

38. Тўп ҳакамнинг қўлига тегди ва ўйин тўхтатилди. Рефери баҳсга ҳалал бергани учун тўпни узатма амалга оширган жамоага қайтариб берди.

33. ЗАРБААА! СОБРИНОООО... Негредога узатилган тўпдан сўнг Лангле тўпни силаб ўтиб кетди ва Собрино дарвозага тиззаси билан жуда яқин масофадан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

32. Месси сўнгги уч пенальтисидан 2тасини голга айлантирган экан. Хўш, бу сафар нима бўлади? ЗАРБАААА... ГООООЛ! Аргентиналик форвард осонлик билан ҳисобни очди.

31. ПЕНАЛЬТИ! Педри рақиб жарима майдончаси ичида икки футболчи орасидан ўтиб кетаётганида ҳимоячилардан бири уни йиқитди.

29. МЕССИИИИ! Леонинг ажойиб зарбасини Ледесма қийинчилик билан қайтарди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

25. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Бироз олдин Альба тўпни жарима майдончаси марказига узатаётганда тўп рақиб қўлига тегди, аммо ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда эди. ВАР пенальти йўқ деди.

23. Дестнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Де Йонг оёқлари орасидан ўтказди ва Месси ушбу ҳужумни ўнг оёқдаги зарбаси билан якунлашга уринди, аммо зарба кучли бўлмади ва посбон тўпни эгаллаб олди.

22. Месси Педрининг ажойиб узатмасидан сўнг ўта хавфли ҳужум бошлади ва тўпни чапроқда очиқ турган Гризманнга узатди, аммо Антуан тўпни тўхтатиб, унга зарба бергунича рақиблар дарвоза йўлиги тўсиб олишди.

18. Дембеле "замах"да бир футболчидан қутилди ва ўнг оёғи билан тўпга кучли зарба берди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

16. Хорди Альбанинг жарима майдончасига ташлаган тўпига биринчи бўлиб Ледесма чиқди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси орқали амалга оширилган ҳужумни Альба якунланди, аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

13. Дембеленинг узатмасидан сўнг Дест катта тезлик билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва бир футболчини алдаб ўтишга улгурди, аммо унинг оширган тўпи ўз манзилига етиб бормади.

9. "Барселона" жарима майдони бурчаги олдида стандарт ишлаб олди ва уни Месси ижро этди. Зарбадан сўнг Ледесма иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

4. Эслатиб ўтамиз! Лионель Месси "Барселона" сафида ЛаЛига учрашувларида энг кўп майдонга тушган футболчига айланди. Ўзининг 506 баҳсида иштирок этаётган аргентиналик Хавидан (505та баҳс) ўзиб кетди.

3. Альба тўпни ўз қанотидан жарима майдончасига ташлашга уринди, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди.

2. Месси Педри билан "девор" услубида ўйнаб, рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо "Кадис" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлишди.

1. Учрашув бошланди.

Барселона – Кадис

"Камп Ноу"

Барселона – тер Стеген, Лангле, Дест, Альба, Пике, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Гризманн.

Кадис – Ледесма, Карселен, Маркос Мауро, Эспино, Фали Хименес, Сальви Санчес, Гарридо, Искьердо, Переа, Негредо, Собрино.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика