"Лацио" ПСЖ дарвозабонини нишонга олди

Alisher
18 фев 2022
Римнинг "Лацио" клуби жамоа дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи.

Италия клуби қизиқишлари доирасига ПСЖ дарвозабони Серхио Рико тушиб қолди.

Дарвозабон Париж грандида ўйин амалиётига эга бўлмади, шу сабаб қишда ижарага юборилди. Рико "Мальорка"да жорий мавсум сўнггига қадар ҳаракат қилади.

"Лацио" Серхио билан Парижга қайтганидан сўнг шартнома имзолашга уриниб кўради.

28 ёшли испан жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: getfootballnewsfrance.com