UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиш ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  6 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  30 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

"Лацио" ўз мухлисига ёрдам берди. Янги оила бу кунни аниқ эслаб қолади! Янгиликлар

"Лацио" ўз мухлисига ёрдам берди. Янги оила бу кунни аниқ эслаб қолади!

Куни кеча "Лацио" "Интер" билан бўлган жангда (2:1) муҳим ютуққа эришди - римликлар Конте жамоасининг 16 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйишди ва А Серияда 2-ўринга кўтарилиб олишди.

"Лацио" мухлисларидан бири учун бу кун янада эсда қоларли бўлди. У бундай муҳим учрашувга ўзи келмади - Флорида штатидан америкалик қизни ҳам таклиф этди. Ўйин бошланишидан олдин, бола қизнинг олдидан ғойиб бўлган ва бир неча дақиқадан сўнг, стадион суҳандони 60 минг томошабин ва қизга мурожаат қилди: “Тейлор, Тейлор, Тейлор. Мени эшитяпсизми? Унга турмушга чиқасизми?".

Қиз ҳайратда қолган бир пайтда майдон четида "ball boy"лар пайдо бўлди. Уларнинг ҳар бири курткасини ечди ва яширилган ҳарфлар омма эътиборига ҳавола қилинди. Болаларнинг барчаси бир текисда тизилиб олишганда қуйидагича ёзув пайдо бўлди:

"Will you marry me? ("Менга турмушга чиқасанми?").

Шу лаҳзада америкалик қиз стадион мониторида кўрсатилди ва у қўлида узук ушлаган йигит томон майдон четига келди. Қиз "ҳа" - дея рози бўлди. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика