

Жамоа расмий сайти хабарига кўра, бразилиялик 20 ёшли ҳимоячи билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома имзоланди. Фелипе “Лацио” таркибига 2016 йилнинг ёзида “Итуано” клубидан келиб қўшилганди.
Маълумот учун, жорий мавсумда футболчи римликлар либосида Италия А Сериясининг 11та учрашувида майдонга тушди. Ўйинларнинг 5тасини у бошланғич таркибда бошлаган.



