"Лацио" 25 млн. евро эвазига де Врейни МЮга сотишдан бош тортди
Aslanov Jasurbek
2 май 2015, 16:41
"Лацио" раҳбарияти ҳимоячи Стефан де Врейни ўз таркибида олиб қолмоқчи.
Римликлар МЮ томонидан 23 ёшли футболчи учун таклиф қилинган 25 млн. евродан воз кечишди. Де Врейнинг "Лацио" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача белгиланган.