Ла Лигага чиққан сўнгги клуб номи маълум бўлди

Alisher
24 авг 2020, 13:47
Валенсияликлар ("Эльче") Ла Лигага йўлланма олишди.

"Оқ-яшиллар" ўтиш турнирининг финалида икки ўйин натижасига кўра "Жирона"ни мағлуб этди. "Жирона" уйида ўтган дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Жавоб ўйинида "Эльче" 90+6 дақиқада Милланинг урган голи эвазига ғалаба қозонди. "Жирона" сафида эса Уругвай терма жамоаси ўйинчиси Кристиан Стуани (61-дақиқа) қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Сегундада юқори ўринларни қўлга киритган "Уэска" ва "Кадис" Ла Лигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

"Эльче" мавсумни 6-ўринда якунлади ва Испаниянинг юқори дивизионига чиқиш учун учинчи йўлланма (ўтиш турнири орқали)ни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›