UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  0 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  446 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади? Янгиликлар

Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?

Championat.asia ходимлари Испания чемпионатида ўзлари мухлислик қиладиган клублар чемпион бўлишини кутишмоқда.

Хайрулла Холиқов тахмини: "Барселона"

Тахминимча, Ла Лига учун ғолиблик бу сафар "Барса"га насиб этади. Негаки "Барса"нинг тақвими чемпионлик учун курашаётган бошқа уч клубга нисбатан бирмунча қулай.

Каталонияликларни бугун жадвал пешқадами "Атлетико"га қарши баҳс кутмоқда. Агар "Барса" бу учрашувни ўз фойдасига ҳал этса, чемпионлик сари жуда катта қадам ташлаган бўлади. Мободо ютқазиб қўйса ёки дуранг ўйнаган тақдирда ҳам имконият барибир сақланиб қолади.

"Барселона" Испания чемпионатининг охирги тўртта ўйиндан учтасида ғалаба қозонди ва фақат кутилмаганда "Гранада"га ютқазиб қўйди. Лекин ўтган тур бош мураббийсиз ҳам "Валенсия" катта иштиёқ эвазига мағлуб этилгани таҳсинга лойиқ. Ҳозир жамоани битта рельсга тушиб олган деса бўлади. 

"Барселона" бугунги баҳсни ўтказиб олгач, келаси тур сафарда "Леванте" меҳмони бўлади, сўнгра ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилиб, охирги турни яна меҳмонда "Эйбар"га қарши ўтказади. Чемпион бўлиш учун бундан осон тақвим бормикин? Кўриниб турибдики, кўп нарса бугунги ўйинга боғлиқ.

P.S. "Атлетико"нинг ҳали "Реал Сосьедад", "Осасуна", "Вальядолид", "Реал"нинг эса "Севилья", "Атлетик Бильбао" ва "Вильярреал" каби жамоалар билан қийин ўйинлари бор.

Алишер Остонов тахмини: "Атлетико"

Менимча жорий мавсум якунида "Атлетико" барибир узоқ кутилган чемпионликни тантана қилади.

Катта эҳтимол билан бугунги ўйин "Атлетико"нинг чемпион бўлиш ёки бўлмаслигини ҳал қилади. Бугун Мадрид клуби учун дуранг натижа ҳам фожеа бўлмайди деб ҳисоблайман. Сабаби Симеоне шогирдлари қолган уч ўйин ("Реал Сосьедад", "Осасуна" ва "Вальядолид")ни ортиқча қийинчиликларсиз ютишади деб ўйлайман.

"Реал"ни эса жиддий 4 рақиб кутиб турибди. Улар Европа Лигаси қироли ва жорий мавсумда Ла Лига ғолиблигига даъвогар бўлган "Севилья", "Барселона"ни "Камп Ноу"да мағлуб этган "Гранада", Марселиньо бошчилигида ажойиб ўйинлар намойиш этаётган "Атлетик" ва Европа Лигасининг амалдаги финалчиси "Вильярреал". Шахсан мен "қироллик клуби"нинг бу ўйинларнинг барчасида уч очко олишига ишонмайман. Бундан ташқари, "Реал" етакчиларининг бир нечтаси, жумладан Рафаэль Варан ва Серхио Рамос каби ўйинчиларда муаммолар бор.

"Барселона" "Атлетико"га қарши Ла Лига доирасидаги сўнгги 21 ўйиннинг атиги 1тасида мағлуб бўлган (14 ғалаба ва 6 дуранг). Мана шу статистика ҳам бугунги ўйинда ким фаворит эканлигини кўрсатиб турибди. Аммо, Симеоне мавсум давомидаги гегемонлигини осонликча бериб қўймайди. Олдинги ўйинда сенсацион тарзда Барселонада мағлуб бўлган "кўк-анорранглилар" "Атлетико"га биринчи даврада Янник-Феррейра Каррасконинг ажойиб голи эвазига мағлуб бўлишган эди. Умумий олганда "Барса" ўтган йили "матрасчилар" билан учта ўйин ўтказган, каталонияликлар улардан иккитасида мағлуб бўлишган ва битта дуранг қайд этишга эришишган. Аммо, рақиб таркибида "Атлетико"ни "севадиган" футбол қироли Лионель Месси ўйнайди. "Атлетико" аргентиналикнинг энг кўп гол урган жамоалари орасида 2-ўрин ("Севилья"дан сўнг)да туради.

Бугунги ўйинда ҳақиқий жангни кўрамиз. Ла Лиганинг қайноқ якунидан ҳузур олинг!

Омонжон Тўхтамирзаев тахмини: "Реал Мадрид"

Менимча, Ла Лига ушбу мавсумида Мадриднинг "Реал" клуби ғолибликни қўлга киритади. 

Хабарингиз бор, бугун Каталонияда "Барселона" - "Атлетико Мадрид" учрашуви бўлиб ўтади ва ушбу учрашувда катта эҳтимол "Реал" ғолиб бўлади. Тақдир хазилини қарангки, 33-турда "Гранада"га ютқазиб қўйган ва чемпионликдан умидини узмаган "Барселона" ўз мақсади йўлида ғалаба қозониши зарур. Аммо агар "кўк-анорранглилар" ютса-ю, уёқда "Реал" очко йўқотмаса, Куман шогирдлари азалий рақиби чемпионлигига каттагина ҳисса қўшган бўлиб қоладилар.

Эртага эса (бугунги ўйин натижасини билиб) "финалларни" қандай ютишни биладиган "Мадрид" уйида "Севилья"ни қабул қилади. Тўғри, "Севилья" кучли рақиб ва ёмон спорт формасида эмас. Бироқ жамоа ўтган турда "Атлетик" Бильбаога ютқазиб қўйди ва эҳтимолий чемпионликдан амалда қуруқ қолди. Айтмоқчиманки, агар ўша ўйиндан аввалги ҳолат, имконияти сақланиб қолганида андалусияликлар ҳам майдонда борини берарди. Энди эса, вазиятга реал қарайдиган бўлсак, на 3-поғонага чиқа олади ва на 4-ўрнидан тушиб кетади. Иштиёқ битта/иккита ўйинлик тўқнашувларда жуда катта аҳамият касб этади. 

Тўғри, куни-кеча "Реал" ЕЧЛ ярим финалида "Челси"га очиқчасига ютқазди ва бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, ўша куни Зизу шогирдлари охирги дақиқаларда шунчаки чарчаб қолишди. Нормал спорт формасидаги Серхио Рамос елкама-елка курашда Кай Хаверцга имкониятни бой беришини бошқа қандай изоҳлаш мумкин? Бунга нима сабаблигини ҳамма билиб, тушуниб турибди. Бу мавсум "Реал" жароҳатлар сабаб (55+) амалда бирор марта оптимал таркибда ўйнолмади. Лекин футболчилари имкониятларидан максимал равишда фойдаланган Зидан мавсумни совринсиз тугатишни истамаслиги аниқ. 

Зинедин Зидан қўл остида "Реал" катта учрашувларда қандай ўйнашни билиши ҳеч кимга сир эмас. Ўта оғир ўтган, таркиб билан катта муаммолар бўлган шу мавсумда ҳам "Реал" (ўша эслаганимиз, "Челси"га қарши ўйинларни инобатга олмаса) катта ўйинларда мағлуб бўлмади. Айнан шу факт сабабли ҳам очколар мабодо тенг бўлиб қолса, "Реал" "Атлетико"дан ҳам, "Барса"дан ҳам тепароқда бўлади. Мусобақа жадвали ва умуман чемпионлик учун кечаётган бундай курашда, бу сезиларли устунлик. 

Тўғри, "Реал Мадрид" кейинги турларда ҳали "Атлетик Бильбао" ва Европа Лигаси финалига чиққан "Вильярреал" билан ҳам куч синашади. Аммо кутилмаган тактик ўзгаришлар ва ротациядан унумли фойдаланишни биладиган Зидан бир амаллашига ишонса бўлади. 

P.S. Шу турда ("Атлетико" очко йўқотиб) "Реал" уч очкони қўлга киритса, уёғига ўзининг қийин рақиблари ёки "Барселона"нинг осон тақвими амалда ўз аҳамиятини йўқотади.

Фахриддин Рўзиев: "Севилья"

Андалусияликларда ҳам чемпион бўлиш имконияти йўқ эмас. Фақат бунинг учун юқоридаги учликнинг келишилган ўйинларда иштироки аниқланиши ва уларнинг ҳар биридан 30 очко олиб ташланиши керак. Ёки уччала клуб ҳам бирдан банкрот ҳолатини эълон қилиши керак. Акс ҳолда, "Севилья" нафақат бу йил, келаси йил ҳам чемпионликдан умид қилмаса бўлаверади.

Ла Лига турнир жадвали

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика