UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  0 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  7 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  2 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  7 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8

Ла Лигада дарвозабон гол киритди. Сўнгги марта қачон бунақаси бўлганди? Янгиликлар

Ла Лигада дарвозабон гол киритди. Сўнгги марта қачон бунақаси бўлганди?

Теглар :  Эйбар Ла Лига
"Эйбар" кеча "Атлетико"га қарши ўйин ўтказиб, (1:2) мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 12-дақиқасида "Эйбар" посбони Марко Дмитрович пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 

У Ла Лига доирасида 2011 йилдан буён тўп киритган биринчи дарвозабон бўлди. Сўнгги маротаба ўшанда "Депортиво" дарвозабони Даниэль Арансубия гол урганди. 

Шунингдек, 2002 йилдан буён илк маротаба дарвозабон пеналтини аниқ амалга оширди. Сўнги маротаба бундан 19 йил олдин "Лас-Пальмас" дарвозабони Начо Гонсалес пеналтини аниқ амалга оширганди. 

Ла Лига тарихида фақатгина 6 нафар голкипер рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган экан. 

Гол видеоси: ЛаЛига. "Эйбар" - "Атлетико Мадрид" 1:2, Луис Суаресдан дубль

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика