UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Ла Лига. "Реал" сафарда "Севилья" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" сафарда "Севилья" устидан муҳим ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 12-тури доирасида "Севилья" – "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

"Севилья" – "Реал Мадрид" 0:1
5 декабрь, "Рамон Санчес Писхуан" стадиони
Гол
: 0:1 – 55, автогол Буну.

"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос (Идрисси, 80), Ракитич (Эн-Несири, 64), Алеиш Видаль, Фернандо, Жордан (Гудель, 64), Окампос, де Йонг (Сусо, 64), Мунир (Оливер Торрес, 46).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Начо, Менди, Васкес, Модрич, Кроос, Родриго (Асенсио, 66), Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Модрич (60), Гудель (76), Винисиус Жуниор (89).


Севилья

Примера Дивизион . 12-тур

05/12/2020, 20:15

1
:
0
Тугади

Реал Мадрид

Яссин Буну - 55'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
46'  Мунир Эль-Хаддади (Оливер Торрес)
64'  Жоан Жордан (Неманья Гудель)
64'  Люк де Йонг (Сусо)
64'  Иван Ракитич (Юссеф Эн-Несири)
76'  Неманья Гудель
80'  Диего Карлос (Уссама Идрисси)
44'  Тони Кроос
55'  Яссин Буну
60'  Лука Модрич
66'  Родриго (Марко Асенсио)
89'  Винисиус Жуниор


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар пойгасидаги ҳолат


Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Реал" оғир ўйиндаги муҳим ғалабани қўлга киритди!

90+1-дақиқа. Қарши ҳужумда Карим Бензема зарба бериш учун имкониятга эга бўлди, лекин ноаниқ. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Винисиус тўпни рақибдан олиб қўйишда қўпол ўйнади деб топилди ва огоҳлантирилди.  

86-дақиқа. Навбатдаги бурчак тўпидан кейин Лукас Окампос чалқанча усулда зарба йўллади, лекин Куртуа жой танлашда адашмади ва хавфни баратаф эта олди. Кейинги ҳужумда "Реал" олдинга ўтди, Бензема бир нечта рақибларига қарши бўлишига қарамай, бурчак тўпи ишлаб берди. 

84-дақиқа. Тўпни "Қироллик клуби" эгаллаб олгач, Винисиус тезлик билан узоқ масофагача тўп билан борди, лекин чарчоқ сабаб шекилли, назоратни йўқотди ва "Севилья" ҳимоячиси жамоаси ҳужумини бошлаб юборди.   

83-дақиқа. Сусонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи.   

80-дақиқа. Ўзгариш! Лопетеги ўйиндаги охирги имкониятидан фойдаланмоқда. Диего Карлос ўрнига Идрисси тушди. 

80-дақиқа. Кроос ва Начони доғда қолдирган Сусо тўпга айланма зарба берди, Куртуа унга ета олмасди, лекин тўп дарвоза устуни ёнроғидан ўтиб кетди. Анчагина хавфли вазият эди.  

78-дақиқа. Гавда жиҳатидан кучлар тенг эмасди. Шу сабабли Лукас Васкес Лукас Окампосни қучоқлаб бўлсада, тўхтатиб қолди.  

76-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Айнан Гудель марказга яқин ҳудудда Тони Кроосга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка билан "сийланди" 

Гуделнинг уринишидан кейин тўп дарвозага кетаётган тасаввур уйғонди, лекин у дарвоза тўрига ташқи томондан тегибди. 

74-дақиқа. Каземиро аввалига тўпни олиб қўйгандек бўлди, лекин ниятига ета олмади, иккинчи уринишда эса бразилиялик футболчи кеч қолди ва Окампоснинг оёғига зарба бериб юборди. Натижада бош ҳакам хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгилади.  

Лука Модричнинг майдондаги ҳаракатларига эътибор бераркансиз, хорватиялик ярим ҳимоячи 35 ёшдалигини унутиб қўясиз. Шунчаки тасанно!

70-дақиқа. Марко Асенсио Оливер Торреснинг олдинга ўтиб кетишига йўл қўймади. Бош ҳакам испаниялик футболчи қоидани бузган деб топди. 

67-дақиқа. Винисиус "подкат"да Юсуф Эн-Несирига нисбатан хавфли ўйнади. Жаримадан узатмадан кейин эса ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўз ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.  

65-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Сусо қулай имкониятга эга бўлганди, лекин ярим ҳимоячининг зарбаси қовушмади.  

64-дақиқа. Ўзгариш! Бир йўла уч нафар футболчи алиштирилди. Люк Де Йонг, Жордан ва Ракитич ўрнига Сусо, Юсуф Эн-Несири, Неманья Гудель "жангга" ташланди.

62-дақиқа. "Реал" рақибни имкон қадар тўпсиз қолдиришга уринмоқда. Лукас Васкесга нисбатан қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Уни Тони Кроос амалга оширди, лекин Начонинг зарбаси ноаниқ кетди.  

61-дақиқа. Ўйин темпи ошди. Марказда Начо ўйин қоидасини бузди.  

Узатмадан сўнг Куртуа тўпга чиқиб, осонлик билан уни эгаллаб олди.  

60-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Лука Модрич огоҳлантирилди. Бу ўйиндаги иккинчи сариқ карточка. 

59-дақиқа. "Севилья" буёғига ҳужумга кўпроқ футболчи билан боришга мажбур. 

57-дақиқа. "Реал"нинг чап қаноти фаоллашиб кетди. Яна Менди фаол, ундан кейин Винисиус тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кириб борди, лекин сўнгги паллада ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди. 

55-дақиқа. ГООООООЛ! Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Бензема тўпни қанотга ташлаб берди, Менди тезлигини ишга солиб олдинроққа ўтди ва Винисиусни кўриб, вақтида узатмани амалга оширди. Ушбу вазиятда дарвозабоннинг ҳам хатоси борлигини таъкидлаш лозимдек. 

53-дақиқа. Винисиус тўпни олиб қўйиб дахшат тезлик олганди, аммо Бенземадан тўп унга қайтиб етиб келишига ҳимоячилар имкон қолдирмади.

52-дақиқа. Ажойиб зарбааа! Люк Де Йонг қанотдан узатилган тўпни чалқанча услубда дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди, лекин Куртуа ишончли ҳаракат қилди ва гол бўлишига йўл қўймади. 

49-дақиқа. Иккинчи бўлимда энди "Севилья" фаолроқ, кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда. Лекин биринчи бўлимда бўлгани каби дарвозалар олдида кескин вазиятлар етишмаяпти.  

47-дақиқа. Жордан техникасини ишга солиб, ҳимоячиларнинг устидан ошириб тўпни жамоадошига етказишга уринди, лекин Куртуа вазият кескинлашишига йўл қўймади. 

46-дақиқа. "Севилья" стандарт вазиятга эга бўлди. Лекин ундан наф чиқара билмади.

Иккинчи бўлим бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди. 

Мунир иккинчи бўлимга қайтмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Оливер Торрес ўйинга қўшилди.  

Бўлди, шу билан биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади, бироз дам олиб, иккинчи бўлимга қайтамиз.

45+1-дақиқа. Бу дақиқа Мунир Эл-Хаддадининг оддий жойда жароҳат олиши билан эсда қоладиган бўлди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

Бўлим сўнггида мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди. Бу борада натижа 2:2.

44-дақиқа. САРИҚ КАРТОЧКА! Тони Кроос Лукас Окампосга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.  

41-дақиқа. Ортга қайтган Бенземадан бироз тушунарсиз ҳаракат ва "Севилья" бурчак тўпи ишлаб олди. Узатмадан кейин Тибо Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

40-дақиқа. Каземиро тўп учун курашда Жорданнинг оёғини тепиб олди - майдон марказига яқин ҳудудда жарима зарбаси. 

39-дақиқа. Қизиқ статистик кўрсаткич - 39-дақиқага келиб, "Севилья" ўйиндаги илк зарбасини йўллади. Люк Де Йонгнинг уринишидан кейин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. 

38-дақиқа. Карим Бенземааа! Ажойиб комбинацияни бразилиялик футболчи яхши зарба билан якунлаётганди, лекин Буну бу сафар жамоаси жонига оро кирди. 

36-дақиқа. "Севилья" тўп билан олдинга ўтганди, лекин Люк Де Йонг ҳужумда Начо нисбатан қўполлик ишлатди. 

34-дақиқа. Модрич прессингда фаоллик кўрсатиб, тўпни жамоасига олиб берди.  

Тўп қанотга узатилди ва кейин жарима майдони ичига йўлланди, лекин ёрдамчи ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди. 

32-дақиқа. "Севилья" стандарт вазиятга эга бўлди.  

29-дақиқа. Ҳозира майдонда тенг кураш кечмоқда ва бироз "Реал" футболчилари ғалабага чанқоқроқдек кўринишмоқда. Ким билади дейсиз, балки бу пассивлик эмас "Севилья"нинг ўйинга танлаган тактикасидир.   

27-дақиқа. Олдинга чиқиб кетган Кунде тўпни йўқотгач, Винисиусга нисбатан тактик фол ишлатди ва ортига равона бўлди. 

25-дақиқа. "Севилья" қарши ҳужумга ўтганди, ҳужумчи тўп Начонинг қўлига тегди деб тўхтаб қолди, лекин ҳакамнинг фикри бошқачароқ эди. 

24-дақиқа. "Реал" тезкор ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, қайсидир маънода бунинг уддасидан ҳам чиққанди, лекин Бенземанинг узатмасидан кейин Винисиус рақибнинг бақувват ҳимоячиси билан курашни бой берди.   

21-дақиқа. Винисиусдан тўпни қабул қилиб олган Тони Кроос ўрта масофадан зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

20-дақиқа. Лопетегининг кўрсатмаси шундай бўлган кўринади, "Севилья" футболчилари ҳимоядан қисқа паслар билан чиқишга, шу йўл билан рақибни ўзига тортишга уринмоқда.  

19-дақиқа. Тажрибали Хесус Навас тўп учун курашда Винисиусни аяб ўтирмади, ҳакам испаниялик футболчини жиддий равишда огоҳлантирди ва бошқа бундай ҳаракат қилмасликни тайинлади.  

17-дақиқа. Сўнгги 2-3 дақиқада "Реал" устунликни ўз томонига оғдириб олди ва рақибини ҳужумга чиқишига имкон қолдирмаяпти.  

Жаримадан Тони Кроос узатмани амалга оширди, Яссин Буну тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, лекин Каземиро бу сафар рақиб посбонини кечирди. 

15-дақиқа. Ферлан Менди ақлли ҳаракат қилди, узоқ масофадан узатилган тўпни тўхтатгач, у рақибига насиб қилиши мумкинлигини сезган ҳимоячи ноқулай бўлсада, ўнг оёғида олдинроққа ташлаб қўйди, "Севилья" футболчиси келиб унга урилди - жарима зарбаси. 

12-дақиқа. Родриго Модричдан тўпни қабул қилиб, қанотдан олдинроққа ўтди ва жарима майдонидаги шерикларини қидирди, лекин тўп йўл-йўлакай Алеиш Видалга тегиб, дарвозабон қўлига келиб тушди. 

11-дақиқа. "Севилья" бугун рақибидан қўрқмаётгани ва тенгма-тенг курашишга тайёрлигини кўрсатиб қўймоқда. 

9-дақиқа. Карим Бензема ҳужумда Винисиусга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Натижада Карлос рақибидан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди. 

8-дақиқа. Зинедин Зидан шогирдларини руҳлантиришга уринмоқда.  

6-дақиқа. "Севилья" чап қанотдан ҳужум қилди ва Окампос тўпни жарима майдони узатди, лекин шериклари тўпга ета олмади. 

4-дақиқа. Винисиус яна фаоллик кўрсатмоқда, у қанотидан олдинга ўтди, лекин ҳимоячи хавфни бартараф эта олди. 

3-дақиқа. "Севилья" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, аммо Варан ишончли ҳаракат қилди. 

2-дақиқа. Сал қолишига сал қолди. Винисиус жарима майдонида тўпни қабул қилди ва зарба йўллади, лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.  

Мезбонлар одатий оқ, "Қироллик клуби" эса бугун қора рангли либосларда ҳаракат қилади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Мезбонлар таркибига қарарканмиз, ҳозирги кунда жамоанинг оптимал таркиби деярли шундай эканлигини испан футболига бефарқ бўлмаган мухлислар сезиб улгурди албатта. Қайта-қайта эътироф этилаётган ва грандлар эътиборини ўзига қаратиб улгурган Жюль Кунде ва Диего Карлос жуфтлиги бугун "қаймоқранглилар" ҳужумларини қайтаришга уриниб кўради.   

Бугунги беллашувни сизлар билан камина Омонжон кузатиб бораман. Анчайин қийин вазиятда турган ва бўлажак ўйинлар тақдирини ҳал қилади дейилган Зинедин Зидан бугун "бразилиялик қанотлардан" фойдаланишга қарор қилди. Бунақаси камдан-кам бўлади. Винисиус ва Родригодан аксарият ҳолларда биттаси майдонда бўса, иккинчиси захира ўриндиғидан томоша қиларди.   

Куннинг марказий учрашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Ўз ўйинларини ўтказаётган жамоа мухлислари, шунингдек, "Бавария" ва "Лейпциг" клубларига ҳурматни ёддан чиқармаган ҳолда албатта. Сабаби, "Рамон Санчес Писхуан"га ким ташриф буюришидан қатъий назар, мезбонлар уларни "илиқ" кутиб оладилар. "Реал Мадрид"нинг ҳозирги ҳолати ва учрашув атрофидаги, унинг иштирокчилари билан боғлиқ бошқа барча жиҳатларни инобатга олсак, томошабинлар орзиқиб кутган ўйин бу айнан "Севилья" ва "Реал Мадрид".   



ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика